Республика бўйлаб истеъмолчилардан келиб тушаётган мурожаатлар доимий равишда ўрганилиб, уларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинмоқда
Андижон вилояти мисолида
Ҳудудий бошқармага фуқаро Й.С томонидан ариза келиб тушган, мурожаатда техномарт томонидан ортиқча олинган пул истеъмолчига қайтариб тўлаб берилмаётганлиги келтириб ўтилган.
Ҳудудий бошқарма томонидан мурожаатчига қолган 175 000 сўм миқдоридаги ортиқча тўланган пул маблағи қайтарилиш таъминланиб, мурожаат ижобий ҳал этилди.
Бухоро вилояти мисолида
Ҳудудий бошқармага фуқаро У.Н “Ишонч телефони” орқали қилган мурожаатида “Olcha,uz” интернет дўконидан буюртма қилинган товар етказиб берилмагани ва 620 000 сўмга яқин тўлов пули қайтарилмаётганини билдирган.
Ҳудудий бошқарма томонидан кўрилган чоралар натижасида “Olcha store” МЧЖ ушбу сумма тўловини фуқарога тўлиқ қайтарди.
Фарғона вилояти мисолида
Д.Т томонидан ҳудудий бошқармага “Сохиба Фазилат” ўқув марказига тўланган 480 минг сўм тўлов пулини қайтариш бўйича мурожаат келиб тушди.
Ўрганиш жараёнида истеъмолчининг қонуний ҳуқуқлари бузилгани аниқланиб, тўлов пули тўлиқ қайтариб берилди.
Жиззах вилояти мисолида
Фуқаро Х.Г. “Бадавлат аёл” лойиҳасида иштирок этиш доирасида Uzum nasiya платформасида тузилган 1 150 000 сўмлик шартномани бекор қилиш бўйича ҳудудий бошқармага мурожаат қилди.
Ўрганиш натижасида истеъмолчининг мурожаати қонуний деб топилиб, шартнома бекор қилинди.
Наманган вилояти мисолида
Уйчи тумани фуқароси томонидан “Eyfariya” компаниясидан сотиб олинган биологик фаол қўшимча маҳсулоти натижа бермагани сабабли, ҳудудий бошқармага мурожаат қилинди.
Мурожаатни ўрганиш жараёнида компания ходимларига қонун талаблари тушунтирилди. Натижада, истеъмолчи тўлаган 680 000 сўм маблағ тўлиқ қайтарилди.
Навоий вилояти мисолида
Фуқаро Н.К Ziffler русумидаги музлаткични сотиб олгач, унда техник носозлик аниқланган. Савдо мажмуаси ва сервис марказига қилинган мурожаатлар натижа бермаганидан сўнг, фуқаро Президент “Ишонч телефони” орқали ёрдам сўраган.
Мурожаат ҳудудий бошқарма томонидан ўрганилиб, қонун талаблари тушунтирилганидан сўнг, музлаткич янгисига алмаштириб берилди.