Республика бўйлаб истеъмол бозорида ўтказилган назорат харидлари доимий равишда ўтказилиб борилмоқда
Андижон вилояти мисолида
Ҳудудий бошқарма иш режасига асосан, ваколатли ташкилотлар билан ҳамкорликда вилоятдаги бир қатор дорихоналар ва савдо дўконларида назорат харидлари амалга оширилди.
Назорат харидлари чоғида маҳсулотларнинг яроқлилик муддати, қадоқланиши ва маркировкалари кўздан кечирилди.
Жумладан, дорихоналардан:
«Дексаметазон», «Форхига», «Пулмисорн», «Брилинта», «Симбикорт» каби дори воситалари;
Савдо дўконларидан эса:
“АДМИРАЛ элите”, “МУБИНА”, “АЛТЫН ДАН” номлари остида ишлаб чиқарилган олий навли ун маҳсулотлари харид қилиниб, сифат таҳлиллари учун лабораторияга жўнатилди.
Текширув натижалари қонун талаблари асосида баҳоланади.
Бухоро вилояти мисолида
Қўмита тасдиқлаган режа-график асосида, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси ҳамда ҳудудий бошқарма ҳамкорлигида навбатдаги назорат харидлари амалга оширилди.
Назорат харидлари доирасида маҳаллий ва импорт буғдой уни маҳсулотларидан белгиланган тартибда намуналар олиниб, уларнинг сифат кўрсаткичларини ўрганиш мақсадида тегишли лабораторияларга юборилди. Текширув натижалари қонунчиликка мувофиқ тарзда баҳоланади.
Фарғона вилояти мисолида
2025 йил июль–август ойларида ҳудудий бошқарма томонидан савдо дўконларида назорат харидлари амалга оширилди.
Назорат харидлари жараёнида ChINBOY брендидаги «PROVANSAL» майонез ва MONARX брендидаги «DARXAN» кетчупидан намуналар олиниб, лабораторияга юборилди. Таҳлиллар натижасига кўра, маҳсулотлар санитария талабларига жавоб берган, заҳарли моддалар меъёрда эканлиги аниқланган.
Шу билан бирга, техник жиҳатдан тартибга солиш қонунчилиги бузилгани қайд этилган ва масъул корхоналар бўйича тегишли органларга материаллар юборилган.
Қўшимча равишда, Dolina Clean Rapers гигиеник воситаси, ICE is Nice музқаймоғи ва МОРС ичимлиги бўйича ҳам назорат харидлари ўтказилиб, таҳлил натижалари кутилмоқда. Назорат харидлари аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш мақсадида давом эттирилмоқда
Жиззах вилояти мисолида
Ўзбекистон Республикасининг микронутриент етишмаслигини бартараф этишга оид қонун ва қарорларига мувофиқ, аҳоли соғлиғини мустаҳкамлаш ҳамда камқонликнинг олдини олиш мақсадида Жиззах вилоятида август ойида навбатдаги назорат харидлари амалга оширилди.
Назорат харидларида Жиззах шаҳри “Эски шаҳар” деҳқон бозоридаги савдо дўконларидан “Дон нон”, “Моҳтоб” ва “Буюк” номли 1-навли буғдой унларидан намуналар олиниб, уларнинг витамин-минерал аралашмалар билан бойитилганлиги ва сифат талабларига мувофиқлигини баҳолаш учун лабораторияга юборилди.
Назорат харидлари аҳолини сифатли ва хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида давом эттирилмоқда.
Наманган вилояти мисолида
Ҳудудий бошқарма ва Санитария-эпидемиологик осойишталик бошқармаси мутахассислари билан ҳамкорликда навбатдаги назорат харидлари ўтказди.
Назорат харидларида Наманган шаҳридаги савдо шохобчаларида сотилаётган “MO‘TABAR” ва “SALAMAT” бренди остидаги буғдой уни маҳсулотларидан намуналар олиниб, сифат ва хавфсизлик талабларига мувофиқлигини аниқлаш мақсадида лабораторияга юборилди.
Айни пайтда ушбу маҳсулотлар юзасидан қўшимча таҳлил ва ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.