“Реклама тўғрисида”ги Қонун талаблари юзасидан тушунтиришлар берилди
✅ Республикамизда фаолият олиб бораётган «ROODELL» МЧЖ (“Kia”, “CHERY”, “HAVAL” автомобил брендлари ва “FINCOM” корхонаси) PR ва маркетинг ходимлари учун реклама соҳасидаги амалдаги қонунчилик талаблари бўйича Қумитанинг тегишли мутахассислари томонидан тренинг ўтказилди.
📌 Тадбир давомида Қўмитанинг Реклама бозори ва креатив соҳаларни ривожлантириш соҳасида масъул ходимлари томонидан реклама фаолиятини тартибга солувчи «Реклама тўғрисида”ги Қонун талаблари, хусусан, инсофсиз, чалғитувчи ёки нотўғри реклама шаклларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш механизмлари бўйича батафсил тушунтиришлар берилди.
🤝 Қўмита бундай конструктив ва очиқ мулоқотларни истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш нуқтаи назаридан қўллаб-қувватлайди ва уларни соғлом рақобатни ривожлантириш ҳамда реклама соҳасида ҳуқуқий онгни оширишга хизмат қилувчи муҳим қадам сифатида эътироф этади.