21-октабр — Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилган кун!
1989 йил 21-октабрда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилгани халқимиз тарихида муҳим воқеа бўлди. Ўтган 37 йил давомида она тилимиз давлат бошқаруви, таълим, фан, иқтисодиёт ва рақамли маконда ўз ўрнини мустаҳкамлаб бормоқда.
Тил — фақат мулоқот воситаси эмас, балки истеъмолчи ҳуқуқларининг ажралмас қисми ҳамдир. Ҳар бир фуқаро товар ва хизматлар, уларнинг нархи, таркиби ва хусусиятлари ҳақидаги маълумотни давлат тилида тўлиқ ва тушунарли тарзда олиш ҳуқуқига эга. Реклама, ёрлиқ ва шартномаларнинг давлат тилида бўлиши — қонун талаби ва истеъмолчига ҳурмат белгисидир.
Қўмита ўз фаолиятида ана шу ҳуқуқларни ҳимоя қилиш, бозорда ҳалол рақобат ва истеъмолчига аниқ, тушунарли маълумот етказилишини таъминлашга алоҳида эътибор қаратади.
Барчангизга соғлик, тинчлик ва эзгу ишларингизда омад тилаймиз. Она тилимизнинг нуфузи янада юксалаверсин!
Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси.








