Расмий муносабат
Ижтимоий тармоқ орқали “Овқат керакемас, бизга самолёт керак: Centrum Air билан боғлиқ ҳодисалар!” сарлавҳаси остида фуқаролардан мурожаат қолдирилган.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчиларҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Қўмита томонидан олиб борилган ўрганишлар давомида Истанбул аэропортида йўловчилар 10 соатдан ортиқ қолиб кетишгани яъни 2025 йилнинг 14 декабрь кунига режалаштирилган C6 304 Истанбул–Тошкент рейси дастлаб маҳаллий вақт билан соат 02:25 да амалга оширилиши белгилангани, аммо техник носозлик юзага келгани сабабли парвоз вақтининг ўзгаришига сабаб бўлгани маълум бўлди.
Ўрганишлар натижасида «MY FREIGHTER» MЧЖ (“CentrumAir” авиакомпанияси) томонидан Халқаро авиация хавфсизлиги стандартларига мувофиқ, парвоз хавфсизлигини тўлиқ таъминлаш мақсадида экипаж ва муҳандислик хизмати томонидан носозлик бартараф этилгунга қадар рейсни амалга оширмаслик тўғрисида қарор қабул қилингани ва носозликни бартараф этиш қўшимча вақт талаб қилгани боис кутиш даврида йўловчилар меҳмонхонага жойлаштирилган ҳамда иссиқ овқат билан таъминланган, шу билан бир қаторда тўлиқ ахборот ёрдами тақдим этиб борилган.
15 декабрь куни маҳаллий вақт билан соат 01:05 да захира ҳаво кемаси орқали мазкур рейс Истанбул шаҳридан амалга оширилган ва барча йўловчилар янгиланган парвоз жадвалига мувофиқ Тошкент шаҳрига муваффақиятли етиб келиши таъминланди.




