Расмий муносабат
Ижтимоий тармоқ орқали “Корзинка (Юнусобод) савдо дўконидан акция бўйича қўзиқорин маҳсулотини харид қилгани, бироқ ушбу маҳсулот чегирма нархида сотилмагани маълум қилиниб, ушбу ҳолат бўйича тегишли чоралар кўриш кераклиги” юзасидан танқидий материал қолдирилган.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Олиб борилган ўрганишлар натижасида “ANGLESEV FOOD” МЧЖ харидордан узр сўраган ҳолда истеъмолчи талаблари ижобий бартараф этилиши таъминланди.




