Расмий муносабат
Ижтимоий тармоқ орқали “DI Sport” дўконидан харид қилинган кийим ўлчами мос келмагани боис қайтариб олиб борилганда уни қайта алмаштириб берилмаётгани юзасидан истеъмолчининг мурожаати қолдирилган.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур танқидий материал юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Рақобат қўмитаси “MEGASHOP”МЧЖни жалб қилган ҳолда олиб борилган ўрганишларда дўконда харидорларни кийим-кечакларни мустақил танлаш ҳамда уни кийиб кўриши учун шароитлар мавжудлиги, шунингдек товар ҳақида тўлиқ ва аниқ маълумот бериш учун савдо ходими кўмагидан фойдаланишга имконият яратилгани маълум бўлди.
Жумладан, истеъмолчи “BOSS” бренди остидаги устки спорт кийим-кечаги ва оёқ кийимини танлаганда унинг сифати талаб даражада бўлганига ишонч ҳосил қилиб, сўнг сотиб олган.
Истеъмолчи бир ҳафта ўтгач, мазкур кийимларни ўлчами тўғри келмаганлиги сабабли алмаштириб беришларини сўраб дўконга мурожаат қилган. Аммо қайтарилган товарлар дўкон ходими томонидан текширилганда устки ва оёқ кийимлари товар кўринишларини йўқотгани яъни сифатсиз ҳолга келгани аниқланган. Шу сабабли сотувчи томонидан унинг талаби қондирилмаган. Рақобат қўмитаси харидорга сифатини йўқотмаган, ёрлиқлари сақланган учинчи товарини дўкон томонидан алмаштириб берилиши мумкинлиги юзасидан берилган таклиф бкпмлган, бироқ уни рад этилганини билдириб ўтади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 75-сонли қарори “Савдо қоидалари”да харидор ноозиқ-овқат товар унга берилган пайтдан бошлаб 10 кун мобайнида, агар бундан узоқроқ муддат сотувчи томонидан эълон қилинмаган бўлса, сотиб олинган товарни айнан шундай ўлчам, шакл, габарит, фасон, рангдаги ёки комплектациядаги бошқа товарга харид қилинган жойда ва сотувчи томонидан эълон қилинган бошқа жойларда нархида тафовут бўлган тақдирда сотувчи билан зарур ҳисоб-китоб қилган ҳолда алмаштиришга ҳақли эканлиги белгилаб берилган.
Шунингдек, харидорнинг товарни алмаштириш ёхуд қайтариш тўғрисидаги талаби, агар товар истеъмол қилинмаган бўлса, унинг товар кўриниши, истеъмол хоссалари, пломбаси, ёрлиқлари сақланган бўлса, шу билан бир қаторда ушбу сотувчидан сотиб олинганининг исботи мавжуд бўлса қондирилиши керак,




