Расмий муносабат
Ижтимоий тармоқ орқали “Korzinka” савдо марказидан харид вақтида олинмаган маҳсулотларига пул ечиб олингани” юзасидан фуқародан мурожаат келиб тушган.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Олиб борилган ўрганишларда савдо марказида стажер кассир ходими томонидан хатоликка йўл қўйилиб, ортиқ 48 минг сўмга яқин пул ҳисоб-китоби қилинган маълум бўлди. Савдо шохобчаси раҳбарияти томонидан мазкур ходимга савдо қоидалари ҳақида тушунтиришлар берилди. Натижада ортиқча олинган пул харидорга қайтарилиши таъминланди.




