Расмий муносабат
Ижтимоий тармоқ орқали “Korzinka.uz” томонидан кўрсатилаётган хизматлардан норозилик билдириб, фуқаро мурожаат қолдирган.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур танқидий материал юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Рақобат қўмитаси томонидан олиб борилган ўрганишлар натижасида «ANGLESEY FOOD» МЧЖ томонидан мурожаатда кўрсатилган ички текширувлар натижасида камчиликлар бартараф этилган яъни яроқлилик муддати ўтган маҳсулотлар бугунги кунда савдо шохобчаси пештахталарида мавжуд эмаслиги билдирилган.




