Расмий муносабат
Ижтимоий тармоқ орқали фуқаро томонидан “UZUM MARKET” мобил иловаси орқали икки дона чўмилиш кийими буюртма қилингани, аммо маҳсулотлар буюртмага мос келмагани ҳақида норозилик билдирилган мурожаат қолдирилган.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаат юзасидан хизмат кўрастувчи ташкилотга cўров хати юборилди.
Ушбу холат “UZUM MARKET” МЧЖ ХК томонидан ўрганиб чиқилди. Ўрганиш давомида аниқланишича, ижтимоий тармоқда эълон қилинган постда маҳсулот ҳақида етарли маълумотлар мавжуд бўлмагани сабабли мурожаатчи шахсини аниқлаш ва у билан бевосита боғланиш имкони бўлмаган.
Шу муносабат билан, хизмат кўрсатувчи ташкилот — “UZUM MARKET” МЧЖ ХК томонидан, агар фуқаро буюртма рақамини тақдим этса, мурожаат қўшимча равишда кўриб чиқилиши ва унинг натижаси юзасидан тегишли ахборот тақдим этилиши маълум қилинди.
Ҳурматли истеъмолчилар!
Мобил иловалар орқали маҳсулот буюртма қилишда ва обуналарни фаоллаштиришда хизмат шартлари, қайтариш ва ҳисоб-китоб тартиблари билан тўлиқ танишиб чиқишингизни тавсия этамиз. Бу сизни ноқулай ҳолатлардан ҳимоя қилишга хизмат қилади.