Ижтимоий тармоқ орқали «Tiinmarket”дан танлаб 39 950 сўмга музқаймоқ маҳсулотини харид қилган, аммо кассада ундан 119.950 сўм олиб қолингани…» мавзуида фуқаро мурожаатини қолдирган.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Ўрганишлар натижасида мазкур савдо шохобчасида 3 хил бренддаги авакао музқаймоқ маҳсулотининг нархи турларига қараб қуйидагича яъни 39950, 49950 ёки 59950 ва охиргисининг нархи 119.950 сўмгача сотилаётгани маълум бўлди.
Хусусан, фуқаро 3 турдаги музқаймоқларнинг нархига эътибор бермаган ҳолда 39 950 сўм деб танлаган музқаймоқ учинчи турга тааллуқли эканлигини билмай харид қилган ва бу эса кейинчалик харидорда тушунмовчиликни юзага келтирган. Ҳолат юзасидан «Tiinmarket” масъул ходими маҳсулот чекида берилган нарх тўғри эканлиги ҳақида тушунтиришлар берган ва шундан сўнг фуқаро эътирози йўқлигини билдирган.