Ижтимоий тармоқларда “Kitchen Systems дўкони томонидан расмий сайтлари орқали акцияли бўлимида сотилаётган маҳсулотларнинг нархлари 0 сўм этиб кўрсатилганлиги” – жамоатчилик томонидан муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Юқоридаги ҳолат юзасидан Рақобат қўмитаси “Kitchen Systems» дўкони “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунчилиги талабларига риоя қилинганлиги юзасидан дастлабки ўрганиш ишлари олиб борилаётганини маълум қилади.
Маълумот учун. “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддасига асосан ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) истеъмолчига ўзи реализация қилаётган товар (иш, хизмат)лар ҳақида ўз вақтида зарур, тўғри ва тушунарли маълумот бериши шарт;
Товар (иш, хизмат) ҳақидаги маълумотда унинг нархи (тарифи) ва сотиб олиш шартлари кўрсатилиши шарт.
Ўрганиш якунлари юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилади.