Расмий муносабат
Ижтимоий тармоқ орқали “YANDEX PLUS” учун банк картамдан маблағ ечиб олинди” мавзуида фуқаронинг мурожаати қолдирилган.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Қўмита мазкур мурожаатни “PLUS FUNTECh” МЧЖ ХК (Yandex)ни жалб қилган ҳолатда ўрганиб чиқди. Аниқланишича, фуқаро 2025 йил 14 майда Yandex Go иловасида Яндекс Плюс 30 кунлик бепул обунани фаоллаштиргани, ушбу жараёнда обуна бепул муддат тугагандан кейин ҳар ойлик 24 999 сўм тўлов билан автомат равишда давом этиши ҳақида хабардор қилингани, бир ой давомида обунадан бепул фойдалангани, 2025 йил 13 июнда фуқаронинг Yandex Go иловасига бириктирилган банк картасидан обунадан кейинги ойда фойдаланиши учун ойлик тўлов ечиб олинганлиги маълум бўлган.
Юқоридагиларга қарамасдан, истисно тариқасида (содиқлик шаклида), бир ойлик обуна учун ечиб олинган 24 999 сўм маблағ фуқаронинг банк картасига қайтарилган.
Ҳурматли фуқаролар! Мобил иловалар орқали бепул обуналарни фаоллаштиришда хизматни тақдим етиш шартлари ва пулли ҳисоб-китоблар билан тўлиқ танишиб чиқишни ёдда тутинг.