Ижтимоий тармоқлар орқали “Les Ailes” тамаддихона фаолиятидан норозилик билдирилгани юзасидан фуқаронинг мурожаати қолдирилган.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаат бўйича қуйидагиларни маълум қилади.
Қўмита мурожаатда қайд этилган ҳолатларни “Les Ailes” тармоқларини жалб қилган ҳолда ўрганиб чиққанида истеъмолчиларга тақдим этилаётган таомномаларда таомларнинг таркиби тўғрисида маълумотлар мавжуд эмаслиги маълум бўлди. Олиб борилган ишлар натижасида мазкур камчиликлар бартараф этилди. Жорий йилнинг 1 сентабрь кунига қадар жамият томонидан “Les Ailes” тамаддихоналарининг барча тармоқларида таомномаларда таомларнинг таркиби тўғрисида тўлиқ маълумотлар жорий қилиниши кафолатланди.