РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Ижтимоий тармоқлар орқали акция ўтказилиши ҳақида эълон берилганлиги, бироқ фуқароларнинг ташрифи давомида қўшимча депозит учун тўлов қилиниши лозимлиги таъкидланганлиги юзасидан эътирозлар билдирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Қўмита томонидан олиб борилган ўрганишларда “Mohito Sun Club” МЧЖга тегишли “Мохито” сув ҳавзасининг (бассейн) расмий ижтимоий тармоғида “16-июля-Женский день в Мохито! Девочки, этот день-только для вас! Вход абсолютно бесплатный” сана муносабати ташкил этилган реклама акцияси бўйича тўлиқ маълумот берилгани,шу билан бир қаторда ҳафтанинг маълум кунларида (чоршанба ва жума кунлари) аёллар ва болалар учун кириш бепул (тўловларсиз) акцияси ташкил этилгани, жойни бронлаш учун эса озиқ-овқат ва салқин ичимликларга олдиндан олинадиган депозит тўлови мавжудлиги ҳақида ҳам тўлиқ маълумот кўрсатиб ўтилгани маълум бўлди.