Расмий муносабат
Ижтимоий тармоқ орқали «Корзинка-(Бошлиқ) савдо шохобчасида олинган маҳсулотлар учун икки марта пул ечиб олингани ва гўштли қийма маҳсулоти ҳамда харид қилинмаган пишлоқ маҳсулоти учун тўлов олингани” юзасидан фуқаронинг мурожаати қолдирилган.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмлчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан мазкур мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Қўмитат томонидан олиб борилган ўрганишларда ҳақиқатан ҳам кофе маҳсулоти учун икки маротаба тўлов амалга оширилгани, шунингдек, пишлоқ маҳсулоти ҳам харид қилинмагани маълум бўлди.
Ўрганишлар натижасида савдо шохобчаси томонидан харидордан узр сўраган ҳолда ортиқча маблағ қайтариб берилди. Савдо шохобчаси кассир ходимларига мижозлар билан ишлаш бўйича тушунтиришлар берилди.




