“Milliy” телеканалининг “Millar” дастурида “Бухоро вилояти Когон шаҳар савдо мажмуаси ва Соҳибкор деҳқон бозорида нон ва қандолатчилик маҳсулотлари гигиена қоидаларига амал қилинмай сотилаётгани” бўйича намойиш қилинган лавҳада танқид остига олинган.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Рақобат қўмитаси томонидан олиб борилган ўрганишларда ҳақиқатан ҳам мазкур бозорларда нон ва қандолат маҳсулотларининг ишлаб чиқарилган санаси ва муддати кўрсатилмагани, шунингдек гигиена қоидалари асосида сотилмаётганлиги маълум бўлди.
Ўрганишлар натижасида Соҳибкор деҳқон бозор ҳудудида жойлашган Когон шаҳар савдо мажмуаси ва бозорни ўзида нон ва қандолат маҳсулотларини сақланиши ва сотилиши учун расталар таъмирланиб, маҳсулотлар гигиеник талаблари ҳолатига келтирилди. Бозор маъмурияти томонидан сотувчилар махсус кийимларда белгиланган тартибга риоя қилган ҳолда савдо қилишлари назоратга олинди.



