Ижтимоий тармоқ орқали “Корзинкада муддати ўтган товар. Балки тикланиш вақти кегандур?” деган мазмундаги видео юзасидан танқидий материал қолдирилган.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Олиб борилган ўрганишлар натижасида “ANGLESEY FOOD” МЧЖ XK томонидан мазкур шикоят юзасидан ички текширув ўтказилгани аниқланди. Текширув натижаларига кўра, мижозлар билан ишлаш бўйича мутахассислар мурожаат муаллифи билан боғланиб, етказилган ноқулайликлар учун узр сўраган ҳамда масалани ижобий ҳал этиш чоралари кўрилган маълум қилди.



