Ижтимоий тармоқларда “Kitchen Systems дўкони томонидан расмий сайтлари орқали акцияли бўлимида сотилаётган маҳсулотларнинг нархлари 0 сўм этиб кўрсатилганлиги” ҳақидаги қолдирилган мурожаат жамоатчилик томонидан муҳокамаларга сабаб бўлди.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Қўмита томонидан мазкур мурожаатни тўлақонли ўрганиш мақсадида ХT “RAKHIMOV-BIZNES”га чиқарган сўров хатига жавобан юз берган нотўғри маълумот техник бўлими томонидан содир бўлгани аниқлангани билдирилган. Ушбу хатолик қисқа муддат ичида бартараф этилган ва бугунги кунда барча нархлар тўғри шаклда сайтда берилиши таъминланган.
Бундай камчиликларни келгусида қайта юзага келмаслиги учун компания назоратни янада кучайтириш мақсадида тегишли чораларни кўрган.
Маълумот учун. “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддасига асосан ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) истеъмолчига ўзи реализация қилаётган товар (иш, хизмат)лар ҳақида ўз вақтида зарур, тўғри ва тушунарли маълумот бериши шарт;
Товар (иш, хизмат) ҳақидаги маълумотда унинг нархи (тарифи) ва сотиб олиш шартлари кўрсатилиши шарт.