Рақобат қўмитаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасига Чилонзор тумани истиқомат қилувчи фуқаро Г.С.нинг мурожаати келиб тушди.
Чилонзор туманида истиқомат қилувчи фуқаро Mondial савдо дўконидан муддатли тўловга 8 млн сўмдан ортиқ маблағга устки кийимлар (пальто, куртка) сотиб олган. Аммо пенсия пулидан тўловларни амалга ошира олмаганлиги сабабли шартномани бекор қилишда ёрдам сўради.
“Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунга асосан, бундай мурожаатлар товар сотиб олинганликни тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилганда кўриб чиқилади. Афсуски, фуқаро ҳужжатларни тақдим этмаган.
Шу боис, дўконнинг савдо тартиб-қоидаларига кўра, устки кийимларни қайтаришдан сўнггина шартнома бекор қилиниши мумкин.