Рақобат қўмитаси махсус ахборот порталидаги маълумот ва ижтимоий тармоқлар орқали қолдирилаётган мурожаатларга асосан давлат буюртмачилари томонидан амалга оширилган харидларда қонун талабларига риоя қилинганлиги юзасидан мунтазам равишда мониторинг ишларини олиб бормоқда.
Хусусан, ижтимоий тармоқнинг “Revizor” канали орқали “Фаолият юритмаётган корхона танлов ғолиби бўлди” номли мурожаат қолдирилган. Унда Олтиариқ тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими (Буюртмачи) томонидан мактаблар учун қурилиш моллари етказиб бериш бўйича бошланғич қиймати 699,8 млн. сўмлик танловда ғолиб талабгор фаолият кўрсатмаётган бўлиши мумкинлиги қайд этилган.
Рақобат қўмитасининг дастлабки ўрганиш натижаларига кўра, Буюртмачи томонидан махсус ахборот портали орқали жойлаштирилган ушбу танловда буюртмачи томонидан шартнома тузилмаганлиги ва савдо ихтиёрий равишда бекор қилинганлиги маълум бўлди.