Ижтимоий тармоқлар орқали фуқаро Korzinka савдо тармоқларининг Шаҳристон филиалидан яхна таом маҳсулотларининг яроқлилик муддати кўрсатилмаганлиги маълум қилиниб, ушбу ҳолат бўйича тегишли чоралар кўриш тўғрисидаги мурожаати қолдирилган.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Рақобат қўмитаси мурожаатда қайд этилган муаммони “Anglesey Food” МЧЖни жалб қилган ҳолда ўрганиб чиққанида Korzinka савдо тармоқларининг мазкур филиалида реализaция қилинаётган холодец маҳсулотларида сифатига доир камчиликлар аниқланмади.
Бундан ташқари, бугунги кунда мазкур мурожаат муаллифи ижтимоий тармоқларга жойлаган мазкур мурожаатини олиб ташлаган.Шу сабабли мурожаатчи билан боғланиб, маълумотларни тўлиқ ўрганишга имкон бўлмади.