#Расмий муносабат
Ижтимоий тармоқлар орқали эълон қилинган “Самарқандда 460 млн. сўмлик тендерда қариндошларга тегишли корхоналар иштирок этди” мақоласи юзасидан Монополияга қарши курашиш қўмитаси қуйидагиларни маълум қилади.
Мазкур мақолада келтирилган ҳолатлар юзасидан Қўмита томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди. Ўрганиш давомида Самарқанд шаҳар ҳокимлиги Ободонлаштириш бошқармаси томонидан расмий сайтига Самарқанд шаҳри, “Шарқ Тонги” МФЙ, Ойбек кўчасини жорий таъмирлаш бўйича давлат харидларни 2022 йил 4 апрелда 64344-лот билан бошланғич қиймати 464 073 904 сўмлик эълон жойлаштирилган.
Мазкур эълон асосида 2022 йил 11 апрелда Самарқанд шаҳар хокимлиги Ободонлаштириш бошқармаси харид комиссияси томонидан ўтказилган танлов савдосида “Жавохир таъмир қурилиш” МЧЖ ва “Тех нур кафолат” МЧЖларнинг тижорат таклифлари кўриб чиқилиб, “Жавохир таъмир қурилиш” МЧЖ463 073 904 сўмлик тижорат таклифи билан ғолиб деб топилган. Танлов комиссияси томонидан танловни ўтказиш жараёнида очиқ маълумотлардан фойдаланилмаганлиги ва тақдим этилган ҳужжатлар таҳлил қилинмаганлиги натижасида, “Жавохир таъмир қурилиш” МЧЖ ва “Тех нур кафолат” МЧЖларнинг ўзаро афилланганлик ҳолатига эътибор қаратилмаган. Яъни, Шоҳжаҳон Мамадалиев Ўткир ўғлига тегишли “Тех нур кафолат” МЧЖ “Жавоҳир таъмир қурилиш” МЧЖ раҳбари Жасур Имомқул Мамадалиевичнинг жияни эканлигига эътибор қаратилмаган ва танлов савдоларидан четлаштирилмаган.
Ўзбекистон Республикаси «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунининг 23-моддасида иштирокчи ва унинг аффилланган шахси электрон дўкон, аукцион, энг яхши таклифларни танлаш ва тендер бўйича айни битта лотда иштирок этиш ҳуқуқига эга эмаслиги, 40-моддасида нархларни ёки иштирокчиларни саралаш натижаларини бузиб кўрсатиш мақсадида иштирокчиларнинг олдиндан тил бириктиришига йўл қўйилмаслиги белгиланган бўлсада, аффилланганлик аломатлари мавжуд шахслар тил бириктириш йўли билан танловда иштирок этган.
Яъни буюртмачи томонидан иштирокчилар тақдим этган таклифлар “Тех нур кафолат” МЧЖ 464 073 904 сўм(буюртмачининг бошланғич нархига тенг) ҳамда “Жавохир таъмир қурилиш” МЧЖ 463 073 904 сўм (буюртмачининг бошланғич нархдан 1 млн сўм кам )эканлигига, мазкур танлов жараёнида иштирокчилар ўртасида олдиндан ўзаро келишиб олинганлик аломатларига эътибор қаратилмаган.
Бундан ташқари мазкур қонун бузилиш ҳолати Ижтимоий тармоқлар орқали эълон қилинган куни Самарқанд шаҳар ҳокимлиги Ободонлаштириш бошқармаси харид комиссиясининг 2022 йил 12 апрелда ўтказилган йиғилиш баённомаси билан 64344-лот бўйича ўтказилган танлов савдоси натижалари бекор қилинганлигига ва ушбу танлов натижаларида шартнома имзоланмаганлигига иштирокчилар томонидан эътироз билдирилмаганлиги буюртмачи томонидан савдоларнинг ташкилотчилари ва (ёки) буюртмачилари томонидан савдолар иштирокчиларининг фаолиятини мувофиқлаштириш, савдоларнинг битта ёки бир нечта иштирокчисига савдоларда қатнашиш учун имтиёзли шарт-шароитлар яратиб бериш каби рақобатга зид ҳаракатларни содир этиш аломатлари кузатилди.
Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг
14-моддасида Танлов (тендер) савдоларини ўтказишда рақобатни чеклашга олиб келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлар тақиқланиши, монополияга қарши талабларнинг бузилиши танлов (тендер) савдоларининг қарорларини ва шу савдолар натижалари бўйича тузилган шартномаларни ҳақиқий эмас деб топиш учун асос бўлиши белгиланган.
Қўмита томонидан ўрганиш давомида мазкур қонун бузилиш ҳолати ижтимоий тармоқлар орқали эълон қилинган куни Самарқанд шаҳар ҳокимлиги Ободонлаштириш бошқармаси харид комиссиясининг 2022 йил 12 апрелда ўтказилган йиғилиш баённомаси билан 64344-лот бўйича ўтказилган танлов савдоси натижалари бекор қилинганлиги ва ушбу танлов натижаларида шартнома имзоланмаганлиги аниқланди.