Ижтимоий тармоқ орқали “Uzum Market компаниясига жиддий эътирозим бор! Мен 1-гуруҳ ногирониман. Ижтимоий ҳимоя агентлиги ногиронлар аравасига муҳтожлигимни тасдиқлаб, ногиронлар аравасини олиш учун менга ваучер берди. Ваучер эса Uzum Marketdan бошқасига ўтмайди шекилли…” мавзуида фуқаронинг мурожаати қолдирилган.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Олиб борилган ўрганишларда фуқаро томонидан жорий йилнинг 16 апрелида Узум маркетга арава учун ваучер берилган. Аммо, буюртма сабабсиз белгиланган 22 апрель кунида бекор қилинган ва фуқарога атиги 15 минг сўмлик промокод берилгани, шунингдек, бу ҳолат эса икки маротаба такрорланиб, деярли 1 ойдан буён арава келтириб берилмаётгани маълум бўлди.
Ўрганишлар натижасида фуқаро хонадонига кечиктирилган ногиронлик аравачаси етказиб берилиши таъминланди.