Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан 2023 йилнинг 1-ярим йиллигида амалга оширилган ишлар ва янги таҳрирда қабул қилинган «Рақобат тўғрисида»ги Қонуннинг мазмун-моҳияти.
2023 йил 2 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрaцияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникatsiялар Агентлигида Ўзбекистон Республикаси “Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан 2023 йилнинг 1-ярим йиллигида амалга оширилган ишлар ва янги таҳрирда қабул қилинган «Рақобат тўғрисида»ги Қонуннинг мазмун-моҳияти” мавзуида матбуот анжумани ўтказилди.
- I. Норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш соҳасида амалга оширилган ишлар
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан 2023 йилнинг январь-июнь ойлари давомида 10 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари ишлаб чиқилган. Шундан, 2 та Президент қарори лойиҳаси, 2 та Вазирлар Маҳкамаси қарори, 5 та Қўмита қарор лойиҳаси ҳамда 1 та қўшма-қарор лойиҳаси тайёрланган.
- Қонун ҳужжатлари ва давлат органлари қарорларининг рақобат муҳитига таъсирини баҳолаш
Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан прожеcт.гов.уз портали орқали Қўмита ва унинг ҳудудий органларига келиб тушган 1242 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг (ех-анте) рақобат муҳитига таъсири юзасидан хулосалар тайёрланди, шундан 104 та
(8,4 %) қонунчилик талабларига зид нормалар мавжудлиги аниқланган.
Шунингдек, Қўмита Марказий аппаратига келиб тушган 171 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларига хулосалар тайёрланди, шундан 96 та (56,7 %) қонунчилик талабларига зид нормалар эканлиги аниқланди.
Республика бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва давлат бошқарув органларининг қабул қилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлари рақобат тўғрисидаги қонунчилик нормаларига мувофиқлиги юзасидан хатловдан ўтказилганда 291 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди ва бу ҳолат бўйича тегишли ишлар қўзғатилган ва ишлар якуни юзасидан қарор ва кўрсатмалар юборилиб, 76 та ҳужжатлар бекор қилинган.
III. Давлат харидларида рақобатни таъминлаш
Қўмита томонидан жорий йилнинг 1-ярим йиллигида давлат буюртмачилари томонидан ўтказилган 18 131 та танлов (тендер) савдоларида таҳлил ишлари олиб борилди. Таҳлил натижасида буюртмачилар томонидан 6 838 та савдолар жараёнида 10 632 та рақобатга зид ҳаракатлар аниқланган.
Хусусан:
Давлат буюртмачилари томонидан жорий йилнинг июль ойига қадар давлат харидлари электрон тизимлари (xarid.uzex.uz, xt-xarid.uz, tender.mc.uz) орқали амалга оширилган савдоларнинг 10 433 таси қўмита томонидан таҳлил қилинди. Ўрганилган танлов (тендер) савдоларини таҳлили натижасида буюртмачилар томонидан 1 340 та савдолар жараёнида 1 375 та рақобатга зид ҳолатлар аниқланган.
Мазкур қонунбузилишлар савдолар ўтказишнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибини бузиш яъни баҳолаш мезонларини белгиламаслик, аффиллангалик тўғрисидаги маълумотларни ошкор этмаслик, нотўғри баҳолаш, мурожаатчиларга тушунтириш бермаслик, савдо натижаларини ошкор этмаслик, шартнома тузишни рад этиш, аффилланганликни аниқламаслик, манфаатлар тўқнашувини олдини олмаслик, шунингдек, тил бириктириш орқали келишиб олинган, мувофиқлаштирилган ҳаракатлар (иштирокчиларни асоссиз равишда четлаштириш, айрим иштирокчиларга имтиёзли шарт-шароитлар яратиб бериш, хаддан зиёд юқори техник талаблар белгилаш, етказиб бериш муддатларини қисқа белгилаш, лотлар таркибига савдоларнинг предметига технологик ва функционал жиҳатдан боғлиқ бўлмаган қўшимча товарларни (ишларни, хизматларни) киритиш) аломатлари аниқланди.
Аниқланган ҳолатлар юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ва Ҳисоб палатасига маълумотномалар тақдим этилган, 95 та ҳолат буюртмачилар томонидан ихтиёрий бартараф этилган, 766 та ҳолат юзасидан ҳудудий бошқармалар томонидан 267 та иш қўзғатилиб, 212 та мансабдор шахсларга нисбатан тегишли чоралар кўрилган.
- Инсофсиз рақобат амалиётларига, тил бириктиришлар ва картел келишувларга қарши курашиш
Қўмита марказий аппарати ва ҳудудий бошқармалар томонидан ўтган ҳисобот даврида инсофсиз рақобат ҳолатлари бўйича келиб тушган жами 113 та мурожаатлар Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг 13-моддасига асосан кўриб чиқилган.
57 та мурожаат уларни белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун асослар етишмаслиги сабабли ариза эгаларига қонунчилик талаблари тўғрисида тушунтиришлар берилган, 51 та мурожаат бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 12 октябрдаги 225-сонли қарори билан тасдиқланган Рақобат, табиий монополиялар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун иш қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги Низомга асосан 54 та ажрим чиқарилган.
– қонунбузилиш аломатлари мавжуд бўлмаганлиги сабабли 17 та ишни қўзғатиш рад этилган.
– қонунбузилиш аломатлари бўйича 37 та иш қўзғатилган ва белгиланган тартибда кўриб чиқилган.
1 та мурожаат апелляция тартибида кўриб чиқилган ва апелляция талаби қаноатлантирилган. 4 та мурожаат бўйича ҳозирги кунда олдиндан ўрганиш ишлари амалга оширилмоқда.
- V. Товар ва молия бозорларида рақобат ҳолати таҳлили
Товар, молия ва рақамли бозорларди ўтказилган таҳлиллар
2023 йил I-ярим йиллиги давомида Қўмита томонидан жами 440 та (марказий аппарат 120 та) товар ва хизматлар бозорлари таҳлил қилинди.
Шундан, 134 та (марказий аппарат 17 та) бозорлар тўлиқ таҳлил қилинди, жумладан, электрон ҳисоблагич, ягона дастурий техник комплексида хизмат кўрсатиш, қурилиш ойнаси, шиша идиш (банка) минерал ўғитлар, вагон тарозиларини ўрнатиш, тамирлаш ва техник хизмат кўрсатиш, газабетон ишлаб чиқариш, 1,0 м3 ҳажмли ИБC-ЕУРОCУБ ҲДПЕ маҳсулоти ишлаб чиқариш, дарахтларни кўчириб ўтқазиш, қайта ишланган (бойитилган) каолин маҳсулотини ишлаб чиқариш, темир йўллари соҳасидаги турли хизматлар бозорлари ҳамда объектларни жойлаштириш учун ер участкаларини танлаш бўйича келишиш хизматлари бозорларида рақобат муҳити ҳолатини баҳолаш ишлари олиб борилди.
Таҳлил натижаларида 3 та корхона 2 та товар ва хизматлар бўйича (“Toshelectroapparat” МЧЖ ХК ва “Elektron hisoblgich” МЧЖ ҚК электрон ҳисоблагич реализatsiя қилиш бўйича ҳамда “Ангрен Каолин” МЧЖ бойитилган каолин реализatsiя қилиш бўйича) Давлат реестрига киритилди.
Шунингдек, 3 та корхона 2 та товар ва хизматлар бўйича (“ToshkentboshplanLITI” ва “O’zshaharsozlikLITI” ДУКлар объектларни жойлаштириш учун ер участкаларини танлаш бўйича келишиш хизмати бўйича ҳамда “O’ztemiryo’lkonteyner” АЖ вагон тарозиларини ўрнатиш, таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш бўйича) Давлат реестдан чиқарилди.
Қўмита томонидан ички бозорнинг мамлакатимизда ишлаб чиқарилган товарлар билан тўлинганлигини аниқлаш мақсадида 103 та ортиқ товар бозорларида ўрганишлар ўтказилди.
Ўрганиш натижаларига кўра, 57 та товар бозорлари маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотлари билан тўйинганлиги ва 46 та товар бозорининг тўйинганлик даражаси пастлиги (тўйинмагани) маълум бўлди.
- VI. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама фаолиятини тартибга солиш соҳасида амалга оширилган ишлар
Ҳисобот даврида истеъмолчилардан жами 9 923 та мурожаатлар келиб тушган. Мурожаатларнинг 4 318 таси (43,5 фоиз), савдо ва умумий овқатланиш соҳаси,
3 511 таси (35,4 фоиз) уй-жой коммунал, транспорт хизматлари 1 813 таси (18,3 фоиз) алоқа, молия ва ижтимоий хизматлар ҳамда 281 таси (2,8 фоиз) реклама муносабатлари масалаларига тўғри келади.
Мазкур мурожаатларнинг 6 400 таси ижобий ҳал этилган, 2 445 тасига тегишли ҳуқуқий тушунтириш берилган ва 572 таси ваколатли идораларга юборилган. Қолган мурожаатлар кўриб чиқиш жараёнида.
Рекламаларни жойлаштирилиши ва тарқатилиши бўйича жами 21 086 та, жумладан телевидениеда 286 та, радио 200 та, ташқи реклама воситаларидаги 16 228 та, босма нашрларда 204 та, интернет ва ижтимоий тармоқларда 4 168 та ўрганишлар ўтказилган.Ўрганиш (мониторинг)лар натижасида 8 159 та ҳолатда турли камчиликлар аниқланиб, уларни тезкор бартараф этиш чоралари кўрилган.
Мурожаатларни кўриб чиқиш бўйича ўтказилган ўрганишларда 9 021 нафар истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари бузилганлиги аниқланган ва истеъмолчилар фойдасига 5,2 млрд сўмга яқин миқдоридаги маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинган, шундан 3,8 млрд. сўм нуқсонли маҳсулотлар алмаштириб ёки қайтариб беришга тўғри келади
Бундан ташқари, истеъмолчиларга иссиқлик таъминотидаги ўрганишлар ва таҳлиллар натижасида 259 499 нафар истеъмолчиларга 22,3 млрд. сўм маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинган.
Шу билан бирга, ҳисобот даврида жами 123 номдаги маҳсулотларнинг назорат хариди амалга оширилиб (“Сифат назорати” телекўрсатуви билан ҳамкорликда), 13 номдаги амалдаги талабларига номувофиқлиги аниқланган ва 2 та ҳолатда хўжалик юритувчи субъектларнинг лицензиялари бекор қилинган.
Республикада мавжуд 200 та доимий фаолият юритувчи деҳқон бозорларида истеъмолчиларга яратилган шароитлар ва кўрсатилаётган хизматларнинг сифати ҳолати ўрганилганда, 70 та деҳқон бозорларида ветеринария хизмати ва санитария-эпидемиология ходимлари тўлиқ таъминланмаганлиги, бозордаги маҳсулотларни сақлаш жойлаштириш қоидаларига риоя этилмаётганлиги жами 1 минг 149 та (гўшт маҳсулотларини музлаткич мавжуд бўлсада ташқарида сақлаши – 442 та; қадоқланмаган тайёр салат, тузламалар ва бошқа тайёр маҳсулотларни устки қисми очиқ – 707 та) аниқланди. Мазкур аниқланган ҳуқуқбузар деҳқон бозорларига нисбата тегишли равишда маъмурий тартибда иш қўзғатилиб чора кўрилди.
VII. Тартибга солинадиган нархлар ва тарифларни таҳлил ва назорат қилиш ҳамда табиий монополия субъектларини тартибга солиш
- I. Табиий монополияларни тартибга солиш.
Табиий монополия субъектларининг 01.07.2023 йил ҳолатида Давлат реестрига киритилган 132 та хўжалик юритувчи субъектлар 11 та хизмат турлари бўйича фаолиятлари устидан мониторинг олиб борилмоқда. Ушбу хўжалик юритувчи субъектларининг 64 таси (48 фоиз) давлат иштирокидаги корхоналар ҳисобланса, 68 таси (52 фоиз) хусусий сектор ҳиссасига тўғри келади.
Ушбу реестрга киритилган табиий монополия субъектларининг рўйхати Қўмитанинг https://raqobat.gov.uz/uzb/расмий веб-сайтида мунтазам равишда ёритиб келмоқда.
II.Товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектлар.
Жорий йилда Товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектлар давлат реестрига киритилган корхоналардан 83 та хўжалик юритувчи субъектларнинг 632 та тўғридан-тўғри имзолаган шартномалари ўрганилди, 5 та монопол корхона томонидан 41 та ҳолатда тўғридан-тўғри шартномалар тузишда “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг 10-моддаси талабларига риоя қилмаганлиги аниқланди ва улар бўйича белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, келгусида мазкур қонунчилик талаблари бузилишига йўл қўймаслик бўйича кўрсатмалар берилди.
VIII.Иқтисодий концентрaция устидан назорат
Қўмита ва унинг ҳудудий бошқармаларига хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олиш ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондидаги акцияларни (улушларни) олиш юзасидан жами 64 та мурожаат келиб тушган, улардан 52 тасига розилик берилган, 3 таси рад этилган ҳамда 9 таси бўйича монополияга қарши органнинг олдиндан розилиги талаб этилмаслиги билдирилган.
IХ. Монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш
Бугунги кунга қадар жами 130 та шундан, 33 та табиий монополия субъектларида, 35 та товар ёки молия бозорида устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларда, 37 та маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида, 19 та давлат бошқаруви органларида ҳамда 6 та корпоратив буюртмачилар фаолиятида монополияга қарши комплаенс тизими тўлиқ жорий этилди.
Х. Товар-хом ашё биржаларини лицензиялаш ва харид тизимларни назорат қилиш
Товар-хом ашё биржаларида республикадаги 500 тадан ортиқ корхоналар томонидан 51 турдаги юқори ликвидли ва монопол маҳсулотлар, хом ашё ва материалларни белгиланган графиклар асосида биржа савдоларига қўйилиши юзасидан доимий мониторинг ўрнатилган.
Юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотларнинг 2023 йил биринчи ярим йиллигида сотилган умумий ҳажми 45,2 трлн сўмни (ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1 фоиз кўп) ташкил этди.
2023 йил I-ярим йиллиги давомида республика бўйича 32 та хўжалик юритувчи субъект томонидан жами 34 та ҳолатда манипулция аломатларини содир этганлиги бўйича тегишли чоралар кўрилди. Шунингдек, 6 та хўжалик юритувчи субъект мансабдор шахсларига нисбатан маъмурий чоралар кўрилиб, 23 та хўжалик юритувчи субъектларга бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.
ХII. Жамоатчилик билан алоқалар ташкил этиш бўйича
Республикада миқёсида Қўмита томонидан олиб борилаётган ишлар Қўмитанинг веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида мунтазам ёритилиб борилмоқда.
Хусусан, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рақобатни ривожлантириш соҳасида аҳолининг хабардорлигини ошириш мақсадида, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида оммавий ахборот воситаларида турли мавзуларда жами 500 тадан ошиқ материал ва ҳуқуқий ахборотлар берилди.
Қўмита марказий аппарати томонидан оммавий ахборот воситалари учун 9 марта матбуот брифинг ўтказилди ва Қўмитанинг таркибий бўлинма раҳбарлари ва ҳудудий бошқарма бошлиқларининг ОАВда ва Қўмитанинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида 30 дан ортиқ чиқишлари ташкил этилди.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси фаолиятига алоқадорлик бўйича ОАВ ва ижтимоий тармоқларда 2023 йил январь-июнь ойларида ўрганиб маълумот берилган расмий муносабатлар сони 89 та.
УШБУ ТАДБИРДА ЖАМОАТЧИЛИК КЕНГАШИ АЪЗОЛАРИ ИШТИРОК ЭТИШДИ