“Халқ давлат ташкилотларига эмас, балки давлат ташкилотлари халқ учун” тамойили асосида жорий йилнинг 28-июнь куни Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Фарғона вилоятининг Қува туманида навбатдаги сайёр қабулини ўтказди. Унда Қўмита раиси ўринбосари Ф.Карабаев иштирок этди
Ушбу сайёр қабул ўтказилишидан мақсад, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари билан очиқ мулоқот қилиш, тадбиркорликни йўлга қўйиш ва фаолият юритишда амалий кўмак бериш ва уларни қийнаб келаётган ёки ечимини топмаётган муаммоларини ўрганиш ҳамда уларни ўз вақтида ҳал қилиш.
Мазкур қабул давомида жисмоний ва юридик шахслар сув таъминоти, электр энергияси ва газ нормалари масалалари ҳамда савдо соҳасидаги камчиликлар тўғрисидаги мурожаатлари билан иштирок этишди.
Шунингдек, Қува туманида бўлиб ўтган сайёр қабулда 20 нафардан ортиқ мурожаатчилар иштирок этди.
Жумладан, “DIYOR MILK” ОК раҳбари тадбиркорлик фаолиятида электр энергияси учун асоссиз қарздорлик ҳисобланганлиги, фуқаролар: Хайдаров Иброхимжоннинг сувдан қарздорлик масаласидаги, Зарипов Мухаммадсодиқнинг чиқинди борасидаги, Хайдаров Зохиджоннинг электр энергияси сохасида оид муаммоси ва Турсунов Шарофжоннинг тадбиркорлик фаолиятидаги муаммолари юзасидан мурожаатлари тегишли тартибда қабул қилиниб, муоммоларни бартараф этиш юзасидан ижрочилар белгилаб олинди.