Рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари томонидан ташқи реклама воситасини ўрнатиш, рекламаларни қонунчилик талабларига мувофиқлаштириш мақсадида жойларда тизимли равишда ўрганиш ва мониторинг тадбирлари ўтказилмоқда.
🔘Тошкент вилояти
Ҳудудий бошқарма олиб борган ўрганишларида “Nilufar Petrol” МЧЖнинг рекламаси паспорти йўқлиги аниқланди.
Бу ҳолат “Реклама тўғрисида”ги Қонун талаблари бузилиши юзасидан ҳудудий орган Махсус комиссия томонидан иш қўзғатилиб, тегишли чоралар кўрилди.
🔘Сурхондарё вилояти
Ҳудудий бошқарма томонидан ташқи рекламалар бўйича ўрганишлар ўтказилганида жараёнида «OFSET-SURXON» МЧЖ Термиз шаҳри ва туманларда ноқонуний равишда ташқи реклама ўрнатиб келаётгани маълум бўлди.
“Реклама тўғрисида”ги Қонун талаблари бузилиши юзасидан ҳудудий орган Махсус комиссия томонидан иш қўзғатилиб, тегишли чоралар кўрилди.
🔘Сирдарё вилояти
Ҳудудий бошқарма ўрганишларида “Guliston xususiy ta’lim” МЧЖ катта ҳажмда реклама воситаларини паспортисиз ва ўзбошимчалик билан ўрнатгани аниқланди.
“Реклама тўғрисида”ги Қонун талаблари бузилганлиги учун Махсус комиссия иш қўзғатиб, тадбиркорлик субъектига мажбурий кўрсатма берди.
🔘Самарқанд вилояти
Ҳудудий бошқарма “Aziz Amira Gold” МЧЖ белгиланган тартибда реклама паспортини расмийлаштирмаган ҳолда биносига реклама ўрнатганини аниқлади.
“Реклама тўғрисида”ги Қонун талаблари бузилиши юзасидан ҳудудий орган Махсус комиссия томонидан иш қўзғатилиб, тегишли чоралар кўрилди.
🔘Қорақалпоғистон Республикаси
Қўмита “TRAST BANK” ХАЖ Тўрткўл филиалидаги рекламалар майдони бир квадрат метрдан катта ва паспортисиз эканини ўрганишларда аниқлади.
Бу ҳолат бўйича Махсус комиссия иш қўзғатиб, қонунбузилишни бартараф этиш бўйича кўрсатма берди.
🔘Қашқадарё вилояти
Ҳудудий бошқарма томонидан 100 дан ортиқ чакана савдо ва умумий овқатланиш шохобчаларида реклама воситалари ўрганилди. Қарши шаҳрида фаолият олиб бораётган “Mo‘jiza 777” ширинликлар дўкони, “Marjon” супер маркети, “Yojik” болалар кийим дўкони ҳамда “Minuс” маиший техника дўконининг олдида жойлашган пешлавҳалар белгиланган талабларга мос келмагани учун тадбиркорлар “Реклама тўғрисида”ги Қонун асосида огоҳлантирилди ва тушунтириш ишлари олиб борилди.
🔘Навоий вилояти
Ҳудудий бошқарма Навоий шаҳрида “SHEDEVR NAVOIY” МЧЖ ва Нурота туманида “METAN GAZ NUROTA” МЧЖ ноқонуний реклама воситалари ўрнатиб келаётганини аниқлади.
“Реклама тўғрисида”ги Қонун талаблари бузилиши юзасидан ҳудудий орган Махсус комиссия томонидан иш қўзғатилиб, тегишли чоралар кўрилди.
🔘Жиззах вилояти
Ҳудудий бошқарма Ғаллаорол туманида “Dunyo majnuntol” МЧЖ бино олд қисмига катта ҳажмдаги баннерни паспортисиз ўрнатгани ўрганишларда маълум бўлди.
Огоҳлантириш берилганига қарамай камчилик бартараф этилмагани учун “Реклама тўғрисида”ги Қонун асосида иш қўзғатилди ва келгусида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик бўйича кўрсатма берилди.