Рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармаларига савдо, иш ва хизматлар соҳасида фуқаролардан тушаётган мурожаатлар ижобий ҳал этилмоқда.
Мурожаатлар ҳудудлар кесимида
🔘Навоий вилояти
Ҳудудий бошқарма Учқудуқ туманида истиқомат қилувчи фуқаро А.Ж.нинг йўллаган мурожаатини ўрганиб чиқди.
Мурожаатда Навоий шаҳридаги автосалонларнинг биридан “HAVAL M6” автомобилини харид қилгани, бироқ орадан 4 ой ўтмасдан транспорт воситасининг монитор қисми ишламай қолгани ва ушбу ҳолатда эса автосалон маъмурияти амалий ёрдам бермаётгани баён этилган.
Ўрганиш натижасида “Navoi Haval” МЧЖ томонидан автомобилидаги носозлик бартараф этилиб, монитор қисми алмаштириб берилиши таъминланди.
🔘Наманган вилояти
Ҳудудий бошқарма томонидан Янги Наманган туманида яшовчи фуқаро М.Г. томонидан “Booknomy” онлайн савдо орқали 3 млн сўмга яқин муддатли тўлов, шартнома асосида планшет техника аппарати олгани, бироқ уни носоз чиққанидан норози бўлиб, алмаштириб берилишида ёки шартномани бекор қилинишида амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.
Мурожаатни ўрганиш давомида “Booknomy” онлайн савдо маркази фуқарога сотилган нуқсонли планшетни қайтариб олиб, уни сифатлисига алмаштириб берилиши таъминланди.
🔘Жиззах вилояти
Ҳудудий бошқармага Бахмал туманида истиқомат қилувчи фуқаро Т.Ф. “Ishonch” савдо дўкони билан юзага келган муаммо бўйича мурожаат қилди.
Ўрганиш натижасида мазкур савдо дўконидан муддатли тўлов асосида сотиб олинган маиший техника учун тўловларни тўлаб боришган, аммо туман МИБ томонидан фуқаронинг иш ҳақи картасидан ортиқча пул ечиб олингани маълум бўлди.
Шундан сўнг ортиқча ечиб олинган 1 млн 200 минг сўмдан ортиқ пул маблағлари истеъмолчига қайтарилиши таъминланди.
🔘Фарғона вилояти
Ҳудудий бошқармага Фарғона туманида яшовчи фуқаро Ж. К. мурожаат қилиб, ўзи сотиб олган хонадони бўйича муаммога дуч келганини билдирган.
Ўрганишлар натижасида хонадон иссиқлик тизимига уланмаган бўлса-да, Фарғона вилояти “Issiqlik manbai” ИЧДБ корхонаси томонидан унга 860 минг сўмдан ортиқ асоссиз қарздорлик ҳисоблангани аниқланди. Натижада, корхона томонидан ҳисобланган нореал сумма фуқаронинг ҳисобидан чиқарилиши таъминланди.
🔘Андижон вилояти
Ҳудудий бошқармага Андижон туманида истиқомат қилувчи фуқаронинг қилган мурожаатида “IMKON” савдо дўконидан гилам харид қилингани, аммо етказиб бериш жараёнида бошқа гилам келтирилгани билдирилган.
Ўрганишлар давомида дўкон томонидан айнан истеъмолчи танлаган ва харид қилган гилам етказиб берилиши таъминланди.