Рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармаларига истеъмолчилардан савдо ва транспорт хизматлари бўйича келиб тушаётган мурожаатлар ўрганилиб, ижобий ҳал этиб борилмоқда.
Мурожаатлар ҳудудлар кесимида
Тошкент вилояти
Ҳудудий бошқармага Президент веб-сайти орқали йўлланган мурожаатда фуқаро янги “Сobalt” автомобилида нуқсон борлигидан шикоят қилган. Ўрганишлар натижасида “Avtocentr Nurafshon” дилери томонидан нуқсонли автомобиль сифатлисига алмаштириб берилди.
Қашқадарё вилояти
Ҳудудий бошқармага Қарши шаҳрида яшовчи фуқаро С.Д. “Yandex Eats” такси хизмати орқали 77 000 сўмлик таом буюртмасини бекор қилган, аммо тўлов қайтарилмагани учун Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармасига мурожаат йўллаган. Натижада фуқарога ушбу маблағ тўлиқ қайтариб берилиши таъминланди.
Сурхондарё вилояти
Ҳудудий бошқармага Жарқўрғон туманида яшовчи фуқаро А.Қ. “Жарқўрғон–Тошкент” йўналиши учун автобус чиптаси сотиб олган, аммо белгиланган санада сафарга чиқа олмагани сабабли чипта учун тўланган маблағини қайтаришда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган. Бошқарма томонидан ўрганиш натижасида фуқарога 242 000 сўм тўлиқ қайтариб берилиши таъминланди.
Қорақалпоғистон Республикаси
Рақобат қўмитасига фуқаронинг такси ҳайдовчиси томонидан қўпол муносабатга дуч келгани юзасидан мурожаати келиб тушди.Ўрганишлар натижасида “POBEDA 1222” МЧЖ ҳайдовчисига интизомий чора сифатида икки кунлик буюртма қабул қилиш тақиқланди ҳамда компания томонидан тушунтириш ишлари олиб борилди.