Рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармаларига истеъмолчилардан молиявий, уй-жой ва савдо хизматлари бўйича тушаётган мурожаатлар ҳал этилиб, истеъмолчи ҳуқуқлари ҳимоя қилинмоқда.
Мурожаатлар ҳудудлар кесимида:
🔘Хоразм вилояти
Ҳудудий бошқарма Боғот туманда истиқомат қилувчи фуқаро Д.О.нинг “Agrobank” АТБ томонидан ажратилган кредит учун мукофот пуллари ажратилмаётганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати юзасидан ўрганиш ишларини ўтказди.
Ўрганишларда ушбу шартнома бўйича кредит тўловларини муддатидан ёпганига қарамасдан суғурта мукофоти берилмаётганлик ҳолати ўз тасдиғини топди. Ҳолат юзасидан тадбиркорлик субъектига мавжуд қонун юзасидан тушунтириш берилиши натижасида фуқаронинг 1 538 000 сўм миқдоридаги пул маблағлари фуқаро фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилиб берилиши таъминланди.
🔘Қашқадарё вилояти
Ҳудудий бошқармага Қарши шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро А.Ф. томонидан ТБС банки Қарши шаҳар филиали фаолиятидан норозилик билдирилиб, мурожаат йўлланган.
Ўрганишларда аниқланишича, фуқаро мобил иловаси орқали кредит қарзини тўлаш учун пул тўлаган, аммо маблағ банкнинг бошқа ҳисоб рақамига ўтказилган. Муаммо эса узоқ вақт давомида ижобий ечим топмаган.
Натижада мазкур банк томонидан фуқаронинг 2 000 000 сўм маблағи кредит қарзини тўлашга йўналтирилди.
🔘Қорақалпоғистон Республикаси
Рақобат қўмитасига Кегайли туманида яшовчи Б.М.нинг йўллаган келиб тушган мурожаати ўрганиб чиқилди.
Мурожаатда фуқаро кўп қаватли уйдан янги сотиб олган уйининг ички хонадони сифатсиз эканлиги сабабли уни қайта таъмирлагани, унга сарфлаган маблағларини “Н.А.” МЧЖдан ундириб ололмаётганидан шикоят қилган.
Натижада МЧЖ томонидан 6 000 000 сўм пул фуқарога қайтарилиб берилиши таъминланди.
🔘Тошкент вилояти
Ҳудудий бошқармаси Оҳангарон туманида истиқомат қилувчи фуқаро Б.А.нинг юборган мурожаатида Нурафшон шаҳридаги “Idea” дўконидан муддатли тўлов асосида харид қилган ноутбук маҳсулоти ишламай, ўчиб қолгани, дарҳол сервис хизматига топширгани, аммо шу кунгача носозлик бартараф этилмагани билдирилган.
Ўрганиш натижасида дўкон томонидан кафолат муддатида компьютердаги носозлик таъмирлатиб берилиши таъминланди.
🔘Навоий вилояти
Ҳудудий бошқарма томонидан Навоий шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро Р.И.нинг “Uzum market” онлайн савдо платформаси орқали харид қилган чангютгич маиший техника воситаси носозлиги сабабли шартномани бекор қилиб, тўланган маблағларини қайтариш юзасидан йўллаган мурожаати кўриб чиқилди.
Натижада “Uzum market” МЧЖ ва фуқаро Р.И. ўртасида тузилган шартнома бекор қилиниб, фуқарога товар учун тўланган 1 млн 174 минг сўм маблағлар қайтариб берилиши таъминланди.
🔘Бухоро вилояти
Ҳудудий бошқарма томонидан Бухорода яшовчи фуқаро Р.О.нинг “Goodwell servise” MЧЖдан 252 900 000 сўмга сотиб олган автомашинасида носозлик юзага келгани, бир неча маротаба мурожаат қилганига қарамасдан нуқсонлар бартараф этиб берилмаётганлигидан шикоят қилиб, ушбу масалада амалий ёрдам сўралган.
Ўрганишлар натижасида мурожаатчига “Haval M6 Comfort CC6477RM10AEComfort” автомобилнинг мультимедиа (монитор) қисми янгисига алмаштириб берилиши таъминланди.