Рақобат қўмитаси томонидан республика ҳудудларида кесимида савдо, банк, таълим, алоқа ва суғурта хизматлари соҳаларида истеъмолчилардан келиб тушаётган мурожаатлар доимий ўрганилиб, уларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинмоқда.
Жумладан,
🔘Самарқанд вилояти мисолида
Фуқаро Н.А “Alif” рақамли платформа хизмат кўрсатиш компаниясидан муддатли тўловга музлаткич харид қилиб, тўловларни вақтида амалга оширган бўлса-да, қўшимча қарздорлик ҳисобланганлигидан норози бўлиб, ҳудудий бошқармага мурожаат қилган.
Мазкур ҳолат бўйича, ҳудудий бошқарма томонидан олиб борилган ўрганишлар натижасида фуқаронинг важлари “Alif” рақамли платформа хизмат кўрсатиш компанияси томонидан тўлиқ бартараф қилиниши таъминланди.
🔘Сирдарё вилояти мисолида
Фуқаро “Kapitalbank” ATB банкомати орқали 1 млн сўм нақд пул ечиш учун пластик картасини банкоматга киритганлигини таъкидлаб, картадан пул ечилганлиги аммо нақд пул чиқариб бермаганлигини маълум қилиб, мазкур маблағларни қайтариб олиб берилиши юзасидан ҳудудий бошқармага мурожаат қилган.
Мурожаат юзасидан ҳудудий бошқарма томонидан олиб борилган ишлар натижасида “Kapitalbank” ATB томонидан фуқарога 1 млн сўм миқдоридаги маблағлари қайтариб берилиши таъминланди.
🔘Сурхондарё вилояти мисолида
Олтинсой туманида яшовчи фуқаро И.М Тошкент шаҳрида жойлашган “Alibgars” интернет савдо дўкондан сотиб олинган электрон тикув машинаси нуқсони борлиги сабабли бошқасига алмаштириб беришни сўраб ҳудудий бошқармага мурожаат қилган.
Ҳудудий бошқарма томонидан олиб борилган ишлар натижасида, харид қилинган тикув машина сифатлисига алмаштириб берилиши таъминланди.
🔘Тошкент шаҳар мисолида
Фуқаро Ф.К ЯТТ “Magay Olga Aleksandrovna”га қарашли “JUST” дўконидан товар харид қилганлигини, ушбу товар сифатсиз эканлиги сабабли, алмаштириб беришларини сўраб мурожаат қилган, аммо дўкон ходимлари алмаштириб бериш талабини рад этганлигидан эътироз билдириб ҳудудий бошқармага мурожаат қилган.
Ҳудудий бошқарма томонидан олиб борилган ишлар натижасида, мурожаатда келтирилган ҳолатлар ижобий ҳал этилиб, истеъмолчи ҳуқуқлари тикланди.
🔘Тошкент вилояти мисолида
Фуқаро “ALSKOM SUGʻURTA KOMPANIYASI” АЖ Тошкент вилояти Чирчиқ бўлинмаси билан Автокредитни суғурталаш шартномаси тузган, шартномага асосан фуқаро суғурта ташкилотига жами 11.2 млн сўм суғурта мукофоти мажбуриятини тўлиқ бажарган.
Маълум вақт ўтиб, фуқаро олинган автокредитни муддатидан олдин тўлаб, кредит қарздорлигини қоплаган бўлса-да, суғурта ташкилоти фуқаро томонидан тўланган 11.2 млн сўм суғурта мукофоти пулини фойдаланилмай қолган қисми қайтармаганлигидан норози бўлиб, ҳудудий бошқармага мурожаат қилган.
Ҳудудий бошқарма томонидан олиб борилган ишлар натижасида, суғурта ташкилоти томонидан мурожаатчига 2 597 284 сўм суғурта мукофоти қайтариб берилиши таъминланди.
🔘Хоразм вилояти мисолида
Шовот туманида истиқомат қилувчи фуқаро А.И “Rus tili online” курсида ўқиш учун шартнома тузганлиги, бироқ ўқув курси бошланмасидан олдин оилавий шароити тўғри келмаганлиги сабабли, шартномани бекор қилиш бўйича мурожаат қилганлигига қарамасдан шахсий пластик картасидан 870 000 минг сўм пул маблағларини ечиб олинганлигидан норози бўлиб тузилган шартномани бекор қилинишида ва пул маблағини қайтарилишда амалий ёрдам сўраб, ҳудудий бошқармага мурожаат қилган.
Ҳудудий бошқарма томонидан олиб борилган ишлар натижасида, фуқаронинг шартномаси бекор қилиниб, 870 000 сўм миқдоридаги пул маблағлари истеъмолчининг хоҳишига кўра қайта ҳисоб-китоб қилиб берилиши таъминланди.








