Рақобат қўмитаси томонидан реклама ахборотларининг “Реклама тўғрисида”ги Қонун талабларига мослиги юзасидан мунтазам ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Ўрганишлар ҳудудлар кесимида:
Наманган вилояти
Ҳудудий бошқарма Наманган шаҳар, Уйчи кўчаси
1-уйда жойлашган бинонинг олди қисмида “RISOLA TRAVEL LUX” МЧЖ ва “NUSRAT TOUR” МЧЖларга тегишли “РИСОЛА” ҳамда “НУСРАТ” ёзувлари туширилган ташқи рекламалар жойининг паспорти мавжуд эмаслигини ўтказилган мониторингларда аниқлади.
Мазкур қонунбузилиш ҳолати юзасидан махсус комиссия томонидан иккала жамиятга нисбатан, молиявий санкциялар қўлланилиб, бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.
Жиззах вилояти
Ҳудудий бошқарма томонидан ташқи реклама воситаларини қонунчилик талабларига мувофиқлаштириш мақсадида ўрганишлар олиб борилганда “Aslina business” МЧЖ томонидан бинонинг олд қисмида катта ўлчамдаги (ҳарф шаклида) паспортлаштирилмаган ноқонуний ташқи реклама конструкцияси ўрнатилганлиги аниқланди.
Аниқланган ҳолат юзасидан огоҳлантиришлар берилган, аммо ташқи реклама воситаси билан боғлиқ камчиликлар бартараф этилмаган. Шу сабабли Махсус комиссия томонидан мазкур МЧЖга нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, натижаси юзасидан молиявий жаримани ихтиёрий равишда тўлаш тавсия этилди, шунингдек, қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик бўйича кўрсатма берилди.
Фарғона вилояти
Ҳудудий бошқарманинг ўтказган мониторинг тадбирларида фуқаролар Абдукаримов Рахим Райимжонович ва Қурвоналиев Асилбек Бахтиёр ўғли томонидан “Сардор Туризм” Telegram канали ҳамда “Asilbek,uz” YouTube канали орқали жойлаштирилган «Умра» тадбирларига оид реклама материалларида “Реклама тўғрисида”ги Қонун талаблари бузилгани аниқланди.
Юқорида қайд этилган ҳолат юзасидан мазкур фуқароларга Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 178¹-моддасида белгиланган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, тегишли ҳужжатлар суд органларига юборилди.
Бухоро вилояти
Ҳудудий бошқарма томонидан ташқи реклама воситаларини ўрганиш жараёнида “WALMART WORLDWIDE” МЧЖ томонидан ўрнатилган ташқи реклама объекти (конструкцияси)да реклама жойининг паспорти мавжуд бўлмаганлиги аниқланди.
Шунга асосан, тадбиркорлик субъектига нисбатан махсус комиссия томонидан иш қўзғатилиб, молиявий жарима қўллаш тўғрисида қарор қабул қилинди ва қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш бўйича кўрсатма берилди.
Андижон вилояти
Ҳудудий бошқарма Андижонда фаолият юритаётган “Etis Family” МЧЖ туроператорлик хизмати томонидан «Умра» зиёрати тадбирини ноқонуний амалга ошираётгани ҳамда фаолият давомида ижтимоий тармоқларда бу борадаги рекламаларини доимий жойлаштириб келаётгани маълум бўлди.
Махсус комиссия томонидан “Etis Family” МЧЖга нисбатан қонун талаблари бузилишига йўл қўйилгани учун иш қўзғатилди.