Рақобат қўмитаси томонидан дори воситаларига белгиланган устамаларни ошириб қўлланиш ҳолатлари аниқланди
Хабарингиз борки, дори воситаларига белгиланган чекланган савдо устамаларини ошириш ҳолатлари бўйича ҳуқуқбузарлик Солиқ органи тизимида аниқланиб, Қўмитанинг “Fair tech” ягона ахборот тизимига хабар юбориш тизими йўлга қўйилган.
🖥 2025-2026 йилларда Қўмитанинг “Fair tech” ягона ахборот тизимига келиб тушган хабарларга кетма-кетликда белгиланган тартибда чоралар кўрилмоқда. Жумладан,
991 та дорихонада (152 та улгуржи ва
839 та чакана) 414 305 та ҳолатда
8,5 млрд cўм миқдорида асоссиз даромад олинганлиги аниқланиб, истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинди ва истеъмолчиларнинг номуайян доираси ҳуқуқларини тиклаш чоралари кўрилди.
Бундан ташқари, лицензия талабларини бузилиши бўйича Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказига тақдим этилди.
Маълумот учун; 2025-2026 йилларда
🔘»FARM EFFEKT»МЧЖ
🔘»PHARMA BREND» МЧЖ
🔘»GIPOFIZ FARM»МЧЖ
🔘»MAXSUDBEK BIZNES» ХҚ
🔘»THE GREAT FARM» МЧЖ
🔘»MEDEX GROUP PHARM»МЧЖларнинг лицензиялари дори воситалари нархларини оширилгани учун бекор қилинган.
Қўмита томонидан мазкур йўналишдаги ишлар давом эттирилиб, қонунчилик талаблари бузилишига йўл қўйган дорихоналарга нисбатан чора кўриш давом эттирилиши ва уларнинг рўйхати очиқ тарзда эълон қилиб борилишини маълум қиламиз.








