“ТЎРАҚЎРҒОН НЕФТЬ БАЗАСИ” МЧЖ томонидан:
дизель ёқилғисини 5 400 сўмдан етказиб берилиши лозим бўлсада, ҳақиқатда нарх (тариф)ларни ошириб қўлланилиши натижасида фермер хўжаликларидан жами 2 752,1 млн сўм;
биржа савдоларидан четлатилган ҳажмларда товарларни тўғридан-тўғри шартномалар бўйича фермер хўжаликларига сотиш орқали 826,5 млн сўм асоссиз маблағ олинганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат Махсус комиссия томонидан кўриб чиқилиб, “O‘ZBEKNEFTGAZ” АЖ ва “TO‘RAQO‘RG‘ON NEFT BAZASI” МЧЖлар томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 239-сон қарори билан тасдиқланган Низом талаблари бузилган деб топилди ҳамда асоссиз олинган 3,5 млрд сўмдан ортиқ маблағларни қайтариш тўғрисида кўрсатма берилди.
«TO‘RAQO‘RG‘ON NEFT BAZASI” МЧЖ ушбу қарордан норози бўлиб йўллаган аризаси суднинг қарори билан рад этилди.