Рақобат қўмитаси томонидан “Навоийазот” АЖга нисбатан минерал ўғитларни биржа орқали реализация қилишда манипуляция ҳолатларини содир этганлиги бўйича иш қўзғатилиб, Рақобат қонунчилиги талаблари бузилган деб топилганлиги ҳамда қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш бўйича тегишли кўрсатма берилганлиги тўғрисида хабар берилган эди.
“Навоийазот” АЖ томонидан мазкур қарор ва кўрсатма устидан Тошкент туманлараро маъмурий судига шикоят қилинган бўлиб, мазкур қарор ва кўрсатмани ҳақиқий эмас деб топиш сўралган.
Тошкент туманлараро маъмурий судининг 2024 йил 23 июлдаги ҳал қилув қарори билан “Навоийазот” АЖнинг шикояти рад этилди.