Рақобат қўмитаси Очиқлик сиёсати кўрсаткичлари рейтингида юқори ўринни эгаллади
Республика баҳолаш комиссияси натижаларига кўра, Рақобат қўмитаси 2025 йил учун давлат органлари ва ташкилотларида очиқликни таъминлаш бўйича Очиқлик индекси рейтингида юқори кўрсаткични қайд этиб, Республика бўйича юқори ўринда, давлат қўмиталари ичида 90,9 балл билан 1- ўринни эгаллади.
Рақобат қўмитаси кенг жамоатчиликни ва барча манфаатдор томонларни Қўмита фаолияти тўғрисида тўлиқ ва ишончли ахборот билан таъминлаш устидан доимий ишлаб, уни мунтазам такомиллаштириб боради. Бундай эътироф Қўмитанинг жамият олдидаги масъулиятга содиқлиги ва узлуксиз меҳнатининг тасдиғидир.
Давлат органи фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлиги аҳолининг унинг фаолиятига ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Шу ўринда, Рақобат қўмитаси фаолиятига бефарқ бўлмасдан уни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб, рақобат муҳитини ривожлантириш ва истеъмолчилар манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги ўзининг фаол саъй-ҳаракатлари билан ҳисса қўшаётган оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналист ва блогерлар ҳамда барча кенг жамоатчилик вакилларига миннатдорчилик билдирамиз!
#Очиқлик_сиёсати








