Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан хўжалик юритувчи субъектлар ходимлари учун монополияга қарши комплаенс ўқитиш бўйича икки кунлик ўқув курси ташкил етилди.
Ўқув курси доирасида иштирокчиларга рақобат тўғрисидаги қонунчиликнинг мазмун-моҳияти, унинг иқтисодиётдаги аҳамияти ҳамда монополияга қарши тартибга солишнинг замонавий механизмлари юзасидан батафсил тушунчалар берилди.
Ўқув машғулотлари Қўмита ҳамда соҳадаги етакчи мутахассислар томонидан олиб борилиб, иштирокчиларнинг амалий саволларига атрофлича жавоблар берилди.
Курс якунида иштирокчиларга махсус сертификатлар топширилди.
Мазкур ўқув курси хўжалик юритувчи субъектлар ходимларининг монополияга қарши қонунчилик бўйича билим ва кўникмаларини ошириш, комплаенс тизимини жорий этиш ҳамда рақобат қоидаларига риоя этиш маданиятини шакллантиришга қаратилган.








