Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан “Давлат харидлари соҳасида рақобатни таъминлаш” мавзусида малака ошириш курси ташкил этилди.
Курcнинг асосий мақсади:
Қўмита ва унинг ҳудудий органлари мутахассисларининг давлат харидлари жараёнида рақобатни таъминлаш соҳасидаги билим ва кўникмаларини ошириш, соҳадаги ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва олдини олиш бўйича амалий салоҳиятини кучайтиришга қаратилган.
Ушбу ўқув курси доирасида қуйидаги йўналишлар қамраб олинди:
⏺️ Давлат харидлари тизимидаги рақобат муҳитини таҳлил қилиш
⏺️ “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуннинг асосий талаблари
⏺️ Тендер савдоларида кенг тарқалган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари
⏺️ Ягона етказиб берувчилар реестри ва тўғридан-тўғри шартномаларни тузиш шартлари
⏺️ “Рақобат тўғрисида”ги Қонун талабларига мувофиқ савдоларни ўрганиш
⏺️ Махсус ахборот тизимлари орқали ўтказилган савдоларни таҳлил қилиш
⏺️ Тест синовлари ва амалий машғулотлар
Дарслар юксак малакали мутахассислар томонидан олиб борилиб, иштирокчилар учун назарий билимлар ва амалий машғулотлар уйғунлашган ҳолда ўтказилди.
Мутахассислар давлат харидлари жараёнида рақобат муҳитини таъминлаш, қонунбузарликларни аниқлаш ва ҳуқуқий чоралар кўриш бўйича назарий ва амалий билимларга эга бўладилар.
Курс якунида иштирокчиларга сертификатлар топширилди.