Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ҳамда “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандуми имзоланди.
Меморандум доирасида тарафлар:
⏺ Рақобат муҳитини таҳлил қилиш ва бозорга киришдаги тўсиқларни аниқлаш;
⏺ Жамоатчилик назоратини ривожлантириш;
⏺ Фуқаролик жамияти институтлари иштирокини кучайтириш;
⏺ Таълимий семинарлар, тренинглар ва конференциялар ўтказиш;
⏺ Аҳоли ўртасида истеъмолчилик маданиятини ошириш;
⏺ Ҳуқуқий саводхонликни юксалтиришга қаратилган ахборот кампаниялари ташкил этиш;
⏺ Халқаро ташкилотлар билан қўшма лойиҳалар амалга ошириш каби йўналишларда биргаликда фаолият юритишни мақсад қилган.
Шунингдек, Меморандум доирасида истеъмолчилар ҳуқуқлари бўйича аҳоли ўртасида сўровномалар, фокус-группалар ва бошқа социологик тадқиқотлар ташкил этилиши, улар асосида қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан амалий таклифлар ишлаб чиқилиши назарда тутилган.
Учрашув якунида Тадқиқотлар маркази директори Олимжон Жумаев “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раис ўринбосари Аскар Маматханов билан ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандумини имзолади. Келгусида томонлар ўзаро ахборот алмашиш, тадқиқот натижаларини чоп этиш ва турли лойиҳаларда биргаликда иштирок этиш бўйича келишиб олдилар.