Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандуми имзоланди.
Ушбу келишув иқтисодиётнинг турли соҳаларида тажриба алмашиш, қўшма илмий-амалий тадқиқотлар ва лойиҳаларни амалга ошириш, давлатнинг самарали иқтисодий тараққиётига кўмаклашиш, рақобат муҳитини ривожлантириш ҳамда монополияга қарши қонунчилик ва амалиётни такомиллаштиришни мақсад қилади.
Шунингдек, ҳамкорлик доирасида иқтисодий кўрсаткичларни мунтазам таҳлил қилиш, илмий-амалий тадқиқотлар сифати ва долзарблигини ошириш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ҳам назарда тутилган.
Учрашув якунида Тадқиқотлар маркази директори О.Жумаев Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти директори ўринбосари Х.Хамидов билан ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандумини имзолади.