Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ҳамда Тошкент Халқаро Вестминстер университети ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандуми имзоланди.
Шунингдек, Меморандум доирасида Рақобат қўмитаси Марказий аппарати ва ҳудудий бошқармалар ходимлари учун асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари бўйича таҳлил ва прогнозлар ишлаб чиқишда эконометрик моделлардан фойдаланиш ҳамда хорижий тажрибалар асосида таҳлил методикалари юзасидан малака ошириш курсларини ташкил этиш ва биргаликда илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш назарда тутилган.
Меморандум доирасидаги асосий йўналишлар:
✅ Рақобат сиёсати ва рақамли иқтисодиёт соҳаларида қўшма тадқиқотлар;
✅ WIUT талабалари учун амалиёт ва стажировкалар ташкил этиш;
✅ Рақобат муҳитига оид фан дастурлари ва методикаларни такомиллаштириш;
✅ Инсофсиз рақобат, монополияга қарши кураш мавзуларини қамраб олган мастер-класс ва семинарлар ўтказиш;
✅ Инсон ресурсларини бошқариш, таълим ва амалиётни интеграциялашга қаратилган инновацион ёндашувлар;
✅ Think tank фаолиятини йўлга қўйиш ва халқаро лойиҳаларда биргаликда иштирок этиш.
Учрашув якунида Тадқиқотлар маркази директори О.Жумаев ва WIUT ректори К.Каримов ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандумини имзоладилар. Ушбу келишув рақобат сиёсати ва таълим соҳаларидаги стратегик ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.