Жорий йилнинг 1 август куни Рақобат қўмитаси ҳузуридаги жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Ушбу йиғилишда қуйидагиларни кўриб чиқилди.
-
“Ўзбекистонда рақамли платформаларнинг монополияга қарши тартибга солишнинг долзарб масалалари” мавзусида муҳокама қилиш;
-
Вазирлар Маҳкамасининг 256-сонли “Товар ва молия бозорларида монополияга қарши тартибга солишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарор тасдиқланган Низом мазмун-моҳияти ҳақида маълумотлар бериш, ушбу соҳада мавжуд камчиликларни муҳокама қилиш;
-
Жамоатчилик кенгаши томонидан 2025 йил II чоракликдаги бажарилган ишлар ҳисоботини тинглаш.
-
Бошқа масалалар.
КУН ТАРТИБИ
(Д.Мирзаахмедов, О.Усмонов, Ш.Шарахметов, Е.Хаитметов Г.Бабаджонова, Ҳ.Раджабов)
1. Қўмита томонидан 2025 йилнинг 1 ярим йиллигида амалга оширилган ишлар, эришилган натижалар ва ҳудудий органлар томонидан йўл қўйилган камчиликлар тўғрисида.
2. Қўмита томонидан 2025 йилнинг 2 ярим йиллигида амалга ошириладиган асосий мақсад ва устувор вазифалар тўғрисида.
I. Норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш соҳасида амалга оширилган ишлар
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан 2025 йилнинг 1-ярим йиллигида 9 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилган. Шундан, 3 та Вазирлар Маҳкамаси қарори, 2 та Идоравий қўшма қарор, 2 та Идоравий буйруқ, 1 та Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони ва 1 та Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси тайёрланган.
II. Қонун ҳужжатлари ва давлат органлари қарорларининг рақобат муҳитига таъсирини баҳолаш
1. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан loyiha.adliya.uz (project.gov.uz) портали орқали Қўмитага келиб тушган 439 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари (ex-ante) рақобат муҳитига таъсири юзасидан экспертизадан ўтказилди, шундан 219 та (49,9 %) норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда амалдаги қонунчилик ҳужжатлари ва рақобат тўғрисидаги қонунчилик талабларига зид нормалар эканлиги аниқланган.
2. Республика бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва давлат бошқарув органларининг қабул қилган жами 206 188 та (ex-post) норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлари рақобат тўғрисидаги қонунчилик нормаларига мувофиқлиги юзасидан хатловдан ўтказилди. Шундан, 813 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.
Аниқланган ҳолатлар бўйича рақобат қонунчилиги талабларига асосан тегишли чоралар кўрилган.