Жорий йилнинг 30 май куни Рақобат қўмитаси ҳузуридаги жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Ушбу йиғилишда қуйидагиларни кўриб чиқилди.
-
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг ижтимоий буюртма юзасидан таклифи (хусусий тиббиёт ташкилотлари томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган қоидалар, нормалар ва талабларга риоя этилишини жамоатчилик назорати тартибида ўрганиш) мавзусида муҳокама қилиш.
-
Тошкент шаҳар истеъмолчиларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш марказининг ижтимоий буюртма юзасидан (хусусий тиббиёт ташкилотлари томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган қоидалар, нормалар ва талабларга риоя етилишини жамоатчилик назорати тартибида ўрганиш) ҳамда ушбу соҳадаги мавжуд хато ва камчиликлар келиб чиқиш сабабларини ўрганиш ва уларни бартараф етиш масалаларини муҳокама қилиш,
-
Жамоатчилик кенгаши томонидан 2025 йил I чоракликдаги бажарилган ишлар ҳисоботини тинглаш.
-
Бошқа масалалар.
КУН ТАРТИБИ
(Д.Мирзаахмедов, О.Усмонов, Ш.Шарахметов, Е.Хаитметов Г.Бабаджонова, Ҳ.Раджабов)
Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 4-мартдаги “2021-2025- йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концессиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-6181-сон фармони билан тасдиқланган “Йўл харитасида” жамоатчилик назорати, давлат бошқаруви ва ижтимоий лойиҳаларни амалга оширишда фуқаролик жамияти институтлари иштироки даражасини ошириш масаласи устувор вазифа этиб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 26-августдаги “Фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-124-сонли Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 22-февралдаги 135-сонли қарори билан тасдиқланган “Социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат органлари томонидан давлат ижтимоий буюртмасини бериш тартиби тўғрисида”ги Низомга кўра, Давлат органининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг минг бараваригача (375 млн) миқдорда тўғридан тўғри шартнома тузиш орқали ижтимоий буюртма бериш мумкинлиги белгиланган. Шунингдек, 305-бандига мувофиқ, лойиҳа таклифи жамоатчилик кенгаши томонидан ушбу Низомнинг 304-бандидаги ҳар бир мезон бўйича ижобий баҳоланган тақдирда, бир иш куни ичида унинг ташаббускорига давлат органининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг минг бараваригача миқдорда тўғридан-тўғри шартнома тузиш орқали ижтимоий буюртма берилиши тўғрисида жамоатчилик кенгашининг қарори қабул қилинади деб белгиланган.