Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан жорий йилнинг биринчи ярмида зиммадаги вазифалар доирасида бир қатор ишлар амалга оширилган.
Ҳисобот даврида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан project.gov.uz портали орқали қўмита ва унинг ҳудудий органларига тушган 1242 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари¬нинг рақобат муҳитига таъсири юзасидан хулосалар тайёрланган, шундан 104 та (8,4 фоиз) қонунчилик талабларига зид нор¬малар мавжудлиги аниқланган. Республи¬камиз бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва давлат бошқарув органлари¬нинг қабул қилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлари рақобат тўғрисидаги қонунчилик нормаларига мувофиқлиги юзасидан хатловдан ўтказилганда 291 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган. Бу ҳолатлар бўйича тегишли ишлар қўзғатил¬ган ва якуни юзасидан қарор ҳамда кўр¬сатмалар юборилиб, 76 та ҳужжат бекор қилинган.
Қўмита томонидан давлат буюртмачи¬лари томонидан ўтказилган 18 131 та тан¬лов (тендер) савдоларида таҳлил ишлари олиб борилган. Пировардида буюртмачи¬лар томонидан 6 838 та савдолар жараё¬нида 10 632 та рақобатга зид ҳаракатлар аниқланган. Хусусан, давлат буюртмачила¬ри томонидан жорий йилнинг июль ойига қадар давлат харидлари электрон тизимла¬ри (xarid.uzex.uz, xt-xarid.uz, tender.mc.uz) орқали амалга оширилган савдоларнинг 10 433 таси қўмита томонидан таҳлил қи¬линган. Ўрганилган танлов (тендер) савдо¬ларининг таҳлили орқали буюртмачилар томонидан 1 340 та савдо жараёнида 1 375 та рақобатга зид ҳолатлар аниқланган.
Ҳисобот даврида қўмита томонидан жами 440 та товар ва хизматлар бозори таҳлил қилинган. Шундан 134 та бозор, жумладан, электрон ҳисоблагич, яго¬на дастурий техник комплексида хизмат кўрсатиш, қурилиш ойнаси, шиша идиш (банка) минерал ўғитлар, вагон тарозила¬рини ўрнатиш, таъмирлаш ва техник хиз¬мат кўрсатиш, газабетон, 1,0 m3 ҳажмли IBC-EUROCUB HDPE маҳсулоти ишлаб чиқариш, дарахтларни кўчириб ўтказиш, қайта ишланган (бойитилган) каолин маҳ¬сулотини ишлаб чиқариш, темир йўллари соҳасидаги турли хизматлар бозорлари ҳамда объектларни жойлаштириш учун ер участкаларини танлаш бўйича келишиш хизматлари бозорларида рақобат муҳити ҳолатини баҳолаш ишлари олиб борилган. Натижасига кўра, 3 та корхона 2 та товар ва хизматлар бўйича (“Toshelectroapparat” МЧЖ ХК ва “Elektron hisoblshich” МЧЖ ҚК электрон ҳисоблагич реализация қи¬лиш бўйича ҳамда “Angren Kaolin” МЧЖ бойитилган каолин реализация қилиш бўйича) давлат реестрига киритилган. Шунингдек, 3 та корхона 2 та товар ва хиз¬матлар бўйича (“ToshkentboshplanLITI” ва “O‘zshaharsozlikLITI” ДУКлар объектлар¬ни жойлаштириш учун ер участкаларини танлаш бўйича келишиш хизмати бўйича ҳамда “O‘ztemiryo‘lkonteyner” АЖ вагон тарозиларини ўрнатиш, таъмирлаш ва тех¬ник хизмат кўрсатиш бўйича) давлат ре¬естридан чиқарилган.
Шунингдек, асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархларига таъсир этувчи омиллар юзасидан дастлабки таҳлил ўтка¬зилган, шу жумладан, асосий озиқ-овқат маҳсулотлари импорти бозоридаги кон¬центрация ҳолати юзасидан маълумот, озиқ-овқат бозорларида давлат интервен¬циясини амалга ошириш механизмини та¬комиллаштириш ва инфляция даражасини белгиланган прогнозлар кўрсаткичларда барқарорлигини сақлаш бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига юборилган. Бундан ташқари, ички бозорнинг мамлакатимизда ишлаб чиқарилган товарлар билан тўйин¬ганлигини аниқлаш мақсадида 103 тадан ортиқ товар бозорида олиб борилган ўр-ганишларда 57 та товар бозори маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотлари билан тўйинганлиги ва 46та товар бозо¬рининг тўйинганлик даражаси пастлиги маълум бўлган.
Ҳисобот даврида қўмитага истеъмолчи¬лардан жами 9 923 та мурожаат тушган.
Мурожаатларнинг 4 318 таси (43,5 фоиз) уй-жой коммунал, транспорт хиз¬матлари, 3 511 таси (35,4 фоиз) савдо ва умумий овқатланиш, 1 813 таси (18,3 фоиз) алоқа, молия ва ижтимоий хизматлар ҳамда 281 таси (2,8 фоиз) реклама муносабатла¬ри масалаларига тўғри келган. Ушбу муро¬жаатларнинг 65 фоизи қаноатлантириш ва ҳуқуқий ёрдам бериш орқали ижобий ҳал этилган, 25 фоизига тегишли тушунтириш берилган, 5,8 фоизи ваколатли идораларга юборилган. Қолган мурожаатлар эса кўриб чиқиш жараёнида турибди. Мурожаатлар¬ни кўриб чиқиш бўйича ўтказилган ўрга¬нишларда 9 021 нафар истеъмолчининг ҳуқуқлари бузилганлиги аниқланиб, улар фойдасига 5,2 млрд. сўмга яқин миқдор¬даги маблағ қайта ҳисоб-китоб қилини¬ши таъминланган. Шу билан бирга, савдо соҳасида истеъмолчиларга 314 дона 1,5 млрд. сўмдан ортиқ миқдордаги маҳсулот алмаштирилиб ёки қайтариб берилган, шундан 46 таси (1,2 млрд. сўм) автомобиль савдосига тўғри келган.
Товар (иш, хизмат)лар хавфсизлиги ва уларнинг сифатини назорат қилиш мақса¬дида, тасдиқланган режа-график асосида мунтазам равишда чакана савдода товарлар назорат харидини ва уларни экспертизадан ўтказиш ишлари йўлга қўйилган. Хусусан, ҳисобот даврида жами 123 номдаги маҳсу¬лотнинг назорат хариди амалга оширилиб (“Сифат назорати”телекўрсатуви билан ҳамкорликда), уларни экспертизадан ўтка¬зиш натижаларига кўра, 13 номдаги маҳсу¬лот норматив-техник ҳужжатлар талабла¬рига жавоб бермаслиги аниқланган.
Табиий монополия субъектларининг жорий йил 1 июль ҳолатига кўра, давлат реестрига киритилган 132 та хўжалик юритувчи субъектнинг 11 та хизмат турла¬ри бўйича фаолияти устидан мониторинг олиб борилмоқда. Ушбу хўжалик юритувчи субъектларнинг 64 таси (48 фоиз) давлат иштирокидаги корхоналар ҳисобланса, 68 таси (52 фоиз) хусусий сектор ҳиссасига тўғри келади. Ҳисобот даврида 2 та хўжа¬лик юритувчи субъект яъни, “UzGasTrade” АЖ, Наманган “Қишлоқичимликсувтаъми¬нот” МЧЖ давлат реестрига киритилган ва “Самарқанд бурғу асбоблари” АЖ, Қува “Иссиқлик манбаи” ИЧК, “Қўқон иссиқлик манбаи” ИЧК ва “Tошисиққуввати” ДУК реестрдан чиқарилган.
Товар ёки молия бозорида устун мавқе¬ни эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектлар давлат реестрига киритилган корхоналар ёки шахслар гуруҳи томо¬нидан ишлаб чиқариладиган товарларни етказиб беришда ва хизматларни кўрса¬тишда тўғри¬д а н -т ў ғ р и и м з о л а н г а н шартномалар¬нинг рақобат т ў ғрисидаги қонунчилик та-лабларига му¬вофиқ расмий¬лаштирилиши ю з а с и д а н танланма ра¬вишда 83 та хўжалик юри¬тувчи субъ¬ектнинг 632 та тўғридан-тўғри имзолаган шартномалари ўрганилган. Бу жараёнда 5 та монопол корхона томонидан 41 та ҳолатда тўғри¬дан-тўғри шартномалар тузишда “Рақо¬бат тўғрисида”ги қонун талабларига риоя қилинмагани аниқланган ва улар бўйича белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, те¬гишли кўрсатмалар берилган.
Бугунги кунга қадар қўмита ва унинг ҳудудий бошқармаларига хўжалик юри¬тувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қў¬шиб олиш ҳамда хўжалик юритувчи субъ¬ектларнинг устав фондидаги акцияларни (улушларни) олиш бўйича битимларга монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини олиш юзасидан жами 64 та мурожаат тушган. Шундан 12 та мурожаат хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олишга розилик олиш тўғрисида бўлса, 52 таси хўжалик юри¬тувчи субъектларнинг устав фондидаги акцияларни (улушларни) олишга олдиндан розилик олиш билан боғлиқ бўлган. Олин¬ган мурожаатлар чуқур таҳлил қилиниб, қўмита томонидан жами 6041 млрд. сўм¬лик битимларга олдиндан розилик берил¬ган, шундан 51,2 фоизи, яъни 3094 млрд. сўмлик (270,7 млн. АҚШ долл.) битимлар хорижий инвесторлар ҳиссасига тўғри кел¬ган.
Давлат иштирокидаги хўжалик юритув¬чи субъектларни ташкил этишга монопо-лияга қарши органнинг олдиндан розили¬гини олиш юзасидан жами 16 та мурожаат олинган. Шундан 12 та ҳолатда товар бо¬зори ривожланмаганлиги сабабли давлат иштирокидаги хўжалик юритувчи субъектларни ташкил этишга розилик берилган, битта ҳолатда товар бозори ривожланган¬лиги, ушбу бозорда хусусий тадбиркорлик субъекти 5 тадан кўплиги сабабли давлат иштирокидаги хўжалик юритувчи субъ¬ект ташкил этилишига розилик бериш рад этилган ҳамда 3 та ҳолатда давлат иштиро¬кидаги хўжалик юритувчи субъект ташкил этилишига олдиндан розилик олиш шарт эмаслиги сабабли розилик талаб этилмас¬лиги билдирилган. 3 та ҳолатда монополия¬га қарши органнинг олдиндан розилигини олмасдан давлат иштирокидаги хўжалик юритувчи субъектлар ташкил этилганли¬ги аниқланиб, улар бўйича белгиланган тартибда иш қўзғатилиб тегишли чоралар кўрилган.
Жорий йилнинг биринчи ярми давоми¬да қўмита марказий аппарати ва ҳудудий бошқармалари томонидан инсофсиз рақо¬бат ҳолатлари бўйича тушган жами 113 та мурожаат “Рақобат тўғрисида”ги қонунга асосан кўриб чиқилган. 57 та мурожаат бўйича белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун асослар етишмаслиги сабабли ариза эгаларига қонунчилик талаблари тўғриси¬да тушунтиришлар берилган. Битта муро¬жаат апелляция тартибида кўриб чиқилган ва апелляция талаби қаноатлантирилган. 4 та мурожаат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Қолган мурожаатлар бо¬расида ҳам тегишли чоралар кўрилмоқда.
Замира ТОЖИЕВА.