Корхонанинг фаолияти предмети ва мақсадлари, вазифа ва функциялари
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг таркибий бўлинмаларининг ахборот тизимлари ва ресурсларини техник жиҳатдан қўллаб қувватлаш, электрон маълумотлар базасини шаклланиши, бошқарилиши ва хавфсиз сакланишини таъминлаш, шунингдек Уставида назарда тутилган бошқа ишлар (хизматлар)ни бажаришдан (кўрсатишдан) фойда олиш корхона фаолиятининг асосий мақсади ҳисобланади.
Қyйидагилар корхонанинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари ҳисобланади:
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг таркибий бўлинмалари электрон маълумотлар базасини шаклланиши, бошқарилиши ва хавфсиз сакланишини таъминлаш;
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг таркибий бўлинмалари ахборот тизимлари ва ресурсларини техник жиҳатдан қўллаб қувватлаш, ишчи режимда бўлишини таъминлаш;
телекоммуникация ва ҳисоблаш қурилмаларининг хавфсизлигини таъминлаш, бунда мос равишда муҳандислик инфратузилмасини шакллантириш, унга техник хизмат кўрсатилишини таъминлаш ва модернизация қилиб бориш;
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг таркибий бўлинмалари электрон ахборотни қайта ишлаш бўйича техник ресурсга нисбатан эҳтиёжи ҳисобини юритиш, режалаштириш ва мутаносиб равишда техник қурилмалар паркини шакллантириб бориш;
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига бириктирилган ҳудудларда «Маҳаллабай» ишларни сифатли ташкиллаштириш.
Корхона ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради;
а) Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг таркибий бўлинмалари электрон маълумотлар базасини шаклланиши, бошқарилиши ва хавфсиз сақланишини таъминлаш соҳасида маълумотлар базасини бошқариш тизимига техник ва тизимли хизмат кўрсатади;
б) Аутсорсинг хизматини ташкил қилиш соҳасида:
Аутсорсингнинг қуйидаги (асосий) турларини кенг жалб қилиш яъни:
ИТ аутсорсинг фаолиятини йўлга қўйиш;
ходимлар аутсорсинги фаолиятини йўлга қўйиш;
реклама аутсорсинги фаолиятини йўлга қўйиш;
бошқа аутсорсинг фаолиятларни йўлга қўйиш.
Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини қабул қилиш бўйича маълумот-ахборот хизмати (Саll-центр).
в) Қўмитага бириктирилган ҳудудларда «Маҳаллабай» ишларни сифатли ташкиллаштириш соҳасида:
бириктирилган ҳудудларда қурилиш, таъмирлаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари ҳамда инфратузилма билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш чораларини кўриш;
маҳаллабай ишлаш асосида аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка ва ўзини ўзи банд қилиб ишлаш фаолиятига жалб қилиш ҳамда аҳолини касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш;
тадбиркорлик қилиш истагида бўлган фуқароларга, жумладан аёллар ва ёшларга кредит ҳамда субсидиялар олишда, ҳунармандчилик қилиш истагини билдирганларга замонавий асбоб-ускуналар ҳамда мини-технологиялар топишда кўмаклашиш;
«Яшил макон» ташкил қилиш дастури бўйича тадбирларни амалга ошириш.
Корхона вилоятларда юридик шахс ташкил қилмасдан Филиал очиш ҳуқуқига эга.
Филиал Корхонанинг у турган ердан ташқарида жойлашган ҳамда унинг барча вазифаларини ёки вазифаларининг бир қисмини, шу жумладан ваколатхона вазифаларини бажарадиган алоҳида бўлинмаси ҳисобланади.
Корхонанинг ваколатхона ва филиаллари юридик шахс ҳисобланмайди.
Улар ўзларини ташкил этган Корхона томонидан мол-мулк билан таъминланадилар ҳамда у тасдиқлаган низомлар асосида иш олиб борадилар.
Ваколатхона ва филиалларнинг раҳбарлари Корхона томонидан тайинланади ҳамда унинг ишончномаси асосида иш олиб боради.
Корхона Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган фаолиятнинг бошқа турларини хам амалга ошириши мумкин.
Манзил: Тошкент шаҳри, Лабзак кўчаси 3 уй.
Индекс: 100128
Телефон: 71-207-47-00;
е-mail: z.egamova@atjem.antimon.gov.uz
e-xat: atjem@exat.uz
Жамоат транспорти: 78, 97, 57 автобуслар;