Бугун German Sparkassenstiftung for International Cooperation билан ҳамкорликда ташкил этилган «Рақамли рақобат ва сунъий интеллектни тартибга солиш механизмлари» мавзусидаги икки кунлик тренинг якунланди.
Тренинг охирги иккита сессия билан якунланди:
-
«Монополияга қарши тартибга солиш ва сунъий интеллект»
-
«Рақамли тартибга солиш соҳасидаги ҳамкорлик» (турли тартибга солиш механизмларига эга рақамли ва сунъий интеллект бозорлари ўртасидаги ўзаро таъсир, шу жумладан рақобат, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва маълумотларни ҳимоя қилиш соҳаси)
Ушбу тренинг билимлар алмашиш, рақамли бозорларни самарали тартибга солиш бўйича стратегик ёндашувлар сиёсати таъсирини муҳокама қилиш учун муҳим платформа бўлиб хизмат қилди.
Тадбир якунида иштирокчиларга сертификатлар топширилди.