Рақобат қўмитаси тизимидаги кадрлар салоҳиятини ошириш юзасидан бугунги кунда ҳар томонлама ислоҳотлар олиб борилмоқда.
Рақобат қўмитасида Германиянинг Sparkassenstiftung for International Cooperation ташкилоти билан ҳамкорликда Қўмита мутахассислари учун «Рақобат ва сунъий интеллектни рақамли тартибга солиш механизмлари» мавзусида икки кунлик ўқув-семинар бошланди.
Ушбу тренинг иштирокчиларнинг рақамли ва сунъий интеллектга асосланган бозорларни тартибга солиш бўйича кўникма ва билимларини оширишга қаратилган.
17-18 сентябрь кунлари давом этадиган дастур бугун иккита сессия билан бошланди:
- «Рақамли ва сунъий интеллект бозорлари»
- «Рақамли рақобатни тартибга солиш механизмлари» (Германия, Европа ва Буюк Британиянинг тартибга солиш ёндашувлари)
Тренингни ушбу соҳадаги мутахассис доктор Кристоф Каругати олиб боради.