Куни кеча ижтимоий тармоқларда “Yandex” компанияси Yandex Go иловасида такси нархларини кузатиш функциясини ишга туширилганлиги бўйича маълумотлар берилди. Yandex Go иловасида ишга туширилган нархларини кузатиш функцияси мижоз фойдаланувчилари (йўловчилар)га талаб даражасини кузатиш ва тиғиз пайтдаги қатновлардан қочиш, саёҳатларини яхшироқ режалаштириш имкониятини беради. Қўмита ушбу функция ишга туширилганлигини қўллаб-қувватлайди.
Бундан аввалроқ Рақобат қўмитаси ҳайдовчи ва мижозлар томонидан берилаётган мурожаатлар бўйича “Yandex” компанияси вакиллари билан бўлган учрашувда айнан юқоридаги каби (Yandex Go иловаси хизмат тарифларини шакллантириш механизмини такомиллаштириш) имкониятларни яратиш юзасидан ҳам асосланган талабларни қўйган эди.
Шунингдек, ушрашув давомида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан “Yandex” компаниясига яна қўшимча қуйдаги талаблар ҳам қўйилган:
– рақобат тўғрисидаги қонунчилик ва бошқа қонуности ҳужжатлари талабларира риоя этиб бориш;
– истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни янада такомиллаштириш;
– йўловчилар ва хайдовчиларни хавфсизлигини таъминлаш мақсадида уларни суғурталаш амалиётини йўлга қўйиш;
– тизимда кўрсатилаётган хизматларнинг сифатини бунданда ошириш;
– мижозлар учун фойдаланишда қулайликлар яратиш.
Шунингдек, Рақобат қўмитаси мунтазам равишда соҳадаги рақобатни таъминлаш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан тегишли талаб ва тавсияларини барча ташкилотлар билан таҳлилий тарзда учрашувлар ўтказиб доимий равишда бериб келмоқда.
Яна бир бор эслатиб ўтмоқчимизки, Қўмита бу каби рақамли платформалар фаолиятини мунтазам кузатиб таҳлил қилиб боради ва бозор иштирокчилари ҳатти-ҳаракатлари Рақобат ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қонунчилик талабларига асосан амалга оширилишини доимий назорат қилиб боради.