Монополияга қарши курашиш қўмитаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан Қонун ҳужжатларининг рақобатга таъсирини баҳолаш мезонига асосан давлат органлари ва маҳаллий ҳокимликлар томонидан regulation.gov.uz сайтига муҳокамага қўйилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларни рақобатга таъсирини ўрганиб борилади.
2022 йилнинг ўтган даврида бошқарма мутахассислари томонидан шаҳар ва туман ҳокимликларининг муҳокамага қўйилган 67 та (2021 йилда 158 та) қарор лойиҳаларини рақобатга таъсири ўрганилди.
Қарор лойиҳаларида рақобат қонунчилигига зид нормалар мавжудлиги сабабли қарор лойиҳаларига тегишли ўзгартириш киритиш юзасидан ҳудудий бошқарма томонидан 4 та маҳаллий ҳокимликларга хулосалар киритилди.
Шунингдек, 2021 йилда вилоятдаги маҳаллий ҳокимликлар ва давлат бошқаруви ҳудудий органлари томонидан қабул қилинган 131 мингдан ортиқ ҳужжатларнинг рақобатга таъсирини ўрганиш ишлари ўтказилиб, 57 та ҳолатда рақобат қонунчилиги бузилиши ҳолатлари аниқланган.
Аниқланган холатлар бўйича, ўрнатилган тартибда иш қўзғатилиб, бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.
Бундан ташқари, маҳаллий ҳокимлик органлари томонидан қабул қилиниб, Е-қарор электрон платформаси жойлаштирилган қонун ҳужжатларни ҳам тахлил қилиб бориш йўлга қўйилган. Жорий йилнинг мос даврида 5 та маҳаллий ҳокимлик органлари томонидан қабул қилинган 5287 қонун ҳужжатлари ўрганилиб, қонунчилик талабларига мос бўлмаган 4 та ҳужжатлар бекор қилинди.
Бугунги кунда интеллектуал мулк ҳуқуқлари борасидаги ўзгаришлар эътирофга сазовор. Ҳозирги даврда ижодий ва ақлий фаолият маҳсули бўлган интеллектуал мулкни муҳофаза қилиш муҳим вазифа ҳисобланади. Тадбиркорлар буни яхши англаган холда, хуқуқ бузилиш холатларига дуч келганида қонун йўли билан ўз ҳуқуқидан тўғри фойдаланмоқда.
2021 йилда бошқарма томонидан интеллектул мулк соҳасидаги 18 та, 2022 йилнинг ўтган даврида эса тадбиркорлик субъектларининг 10 та ариза ва шикоятлар ўрганиб чиқилиб, тегишли чоралар кўрилди.
Мисол учун, “Toshkent management consulting group” МЧЖнинг Фарғона шаҳридаги савдо мажмуаларидан бирида жамиятга тегишли бўлган “Play arena” товар белгисидан ноқонуний фойдаланилаётганлиги юзасидан мурожаат қилган.
Мурожаат асосида бошқарма ходимлари томонидан қисқа фурсатда қонун бузилиш ҳолати атрофлича ўрганилиб, амалдаги қонунчилик талаблари бошқа тадбиркорга тушинтирилганидан сўнг, қонун бузилиш холатини бартараф этилди.
Мақсад аниқки, соҳада олиб борилаётган ишлар яхши натижа бериши, тадбиркорлик субъектлари билан муносабатлар тадбиркорларда ҳуқуқий саводхонлик ошишига хизмат қилиши даркор.