“Коррупцияга қарши курашиш ойлиги” доирасида Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасида очиқ эшиклар куни тадбири ўтказилди. Ушбу тадбир давлат органлари фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш борасидаги изчил сиёсатнинг навбатдаги амалий ифодаси бўлди.
Тадбирда кенг жамоатчилик вакиллари, олий таълим муассасаси талабалари,ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар иштирок этишди.
Қўмита мутахассислари томонидан Рақобат қўмитаси томонидан амалга оширилаётган ишлар, қонунчиликдаги янгиликлар, янги рақамли назорат тизимлари ва жамоатчилик назоратини кучайтиришга қаратилган ташаббуслар тўғрисида маълумот берилди.
Шунингдек, очиқ эшиклар куни давомида иштирокчиларга тизимда коррупцияга қарши курашиш, товар-хом ашё биржалари ва истеъмол бозорларида нархларни назорат қилиш, инсофсиз рақобат амалиётларига, тил бириктиришлар ва картель келишувларга қарши курашиш ва иқтисодий концентрация ва иқтисодиётда давлат иштирокини назорат қилиш йўналишларида амалга оширилаётган ишлар бўйича маълумотлар берилди.Шунингдек, иштирокчилар Қўмитанинг таркибий бўлинмалари иш фаолияти билан яқиндан таништирилдилар.
Тадбир давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлар бўйича мутахассислардан жавоблар олишди.
Таъкидлаш жоизки, Рақобат қўмитаси томонидан амалга оширилаётган ишларни, истиқболли режаларни кенг жамоатчилик вакиллари билан конструктив очиқ муҳокама қилиш борасидаги бундай тадбирларни ҳудудлар кесимида ҳам тизимли равишда ташкил этиб келинмоқда.








